• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ҳашаматли уй, машиналар ва кўз-кўз қилинмайдиган шахсий ҳаёт. «Реал»нинг «биллур оёқ»ли юлдузи Эден Азар қандай ҳаёт кечиради?

    «Челси»даги бир неча йиллик муваффақиятли мавсумлардан кейин «Реал»га ўтган Эден Азар кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти ва мана икки йилдирки, жароҳатлар билан ўралашиб қолган. Шунга қарамай, ҳали унда етарлича имконият ва вақт борлиги айтилмоқда. Бироқ ҳозир бу ҳақида эмас, балки унинг яшаш тарзи, оиласи, машиналари ва даромадлари ҳақида фикр юритамиз.

    Азар қаерда яшайди?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Эден Азар 2019 йилнинг 7 июнь куни «Реал»га кўчиб ўтган бўлса-да, бу вақтга қадар ўзи учун Мадриддан уй сотиб олишга улгурганди. Кўпчилик футболчининг Гарет Бэйлнинг қасрига жойлашишини тахмин қилганди, аммо уэлслик футболчи у пайтда жамоани тарк этмаганди. Шу тариқа Азар Мадриднинг обрўли туманларидан бири Ла Финчага жойлашди. Бу ҳудудда «Реал»нинг кўплаб ўйинчилари истиқомат қилади, Эденнинг қўшнилари эса Карим Бензема ва Рафаэл Варан.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Азарнинг уйи ҳам Ла Финчадаги бошқа ҳашаматли қасрлардан асло фарқ қилмайди. Уларнинг барчаси бир хил дизайн эга бўлиб,  унда чўмилиш ҳавзасидан тортиб то гаражгача барчаси муҳайё қилинган.

    Азар қандай машиналарда юради?

    Азар ўз даромадлари ва машиналари билан мақтанишни хуш кўрмайдиган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. Футболчининг ўзи бу борада шундай дейди:

    «Ҳа, футбол менга катта пул берди ва мен футбол ўйнаш орқали пул ишлашим мумкинлигидан хурсандман. Лекин бу билан ҳеч қачон мақтанмайман, чунки бу менга қараганда кам пул топадиганларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Машинам, уйим бор, кўп нарсага қодирман, лекин барчасини одамларга кўрсатмайман. Ўзларининг барча бойликларини омма олдида намойиш этадиган ва самолётлари билан мақтанадиган футболчилар бор. Аммо мен оддий, халқ орасидан чиққан одамман. Ота-онам менга шундай тарбия берган».

    Эден интервьюларидан бирида биринчи машинаси қора Mini Cooper бўлганлигини ҳақида гапирганди:

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Бу жуда яхши эди, ушбу машинанинг омади келмаган, чунки мен уни яхшигина чарчатиб қўйганман. Англияда тез-тез тирбандликларга тушиб қолардим, шунинг учун Mini Cooper айни муддао эди».

    Шунингдек, унинг гаражида бошқа бир қатор машиналарни кўриш мумкин. Улардан бири қора рангдаги 110 минг долларлик Range Rover.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Айнан ушбу моделдан аксарият бошқа футболчилар ҳам фойдаланади. Азарнинг яна бир автомобили 310 минг долларлик Aston Маrtin Vanquish бўлиб, Эден айнан ушбу «тойчоқ»қа ўзгача меҳр қўйган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ушбу моделдан Жеймс Бонд жосуслар ҳақидаги фильмлардан бирида фойдаланганини алоҳида таъкидлаш лозим. Эденнинг ҳозирча охирги автомобили Audi R8 бўлиб турибди. Унинг нархи 155 минг долларни ташкил қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Азарнинг шахсий ҳаёти қандай?

    Эден Азар шахсий ҳаётини ошкор қилишни истамайди. Оиласи билан биргаликда уни фақат мавсум охирида, яъни тақдирлаш маросимларида кўриш мумкин, холос.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Рафиқасининг исми Наташа Азар бўлиб, у футболчининг ҳаётидаги биринчи ва ягона аёл. Улар бир мактабда таҳсил олган. Азар «Лилль»га кўчиб ўтганидан сўнг эса Наташа мактабни тамомлаб, унинг олдига боради. Қайд этиш жоиз, Наташанинг бирор бир ижтимоий тармоқда саҳифаси йўқ. Наташа болалигида бадминтон ва футбол билан шуғулланган, айнан шу туфайли ҳам Азар уни ёқтириб қолган бўлса ажаб эмас. Жуфтлик ҳозирда уч нафар ўғил фарзандни вояга етказмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Азарнинг дўстлари ким?

    Эден Азарнинг футбол оламидаги дўстлари кўп эмас.«

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Челси»да ўйнаб юрган кезлари у Нголо Канте билан яхши муносабатларда бўлган, «Реал»да эса Карим Бензема билан тезда дўст тутинди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Уларнинг ёнма-ён яшаши ҳам бунга ўз таъсирини ўтказган, албатта. Бундан ташқари ҳар иккала футболчи француз тилида сўзлашади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ва, албатта, Азарнинг энг яқин дўсти, бу унинг укаси Торгандир. Улар биргаликда Бельгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Айтишларича, Азар барча сирларини айнан укасига ишонар экан.

    Азар футболдан ташқари яна нимларга қизиқади?

    Юқорида айтилганидек, Азар кўп вақтини оиласи билан ўтказади. Шунга қарамай, у ўз қизиқишлари учун ҳам вақт топади. Футболчи баскетбол мухлиси ҳисобланади. Бундан ташқари, ўйинчи сув транспортларини бошқаришни хуш кўради. Шунингдек, у турли хил рекламаларда ҳам суратга тушиб туради. Табиийки, бунинг учун у яхшигина ҳақ олади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Азарнинг даромади қанча?

    Лондонда Эден ҳафтасига 260 минг евро маош оларди, бу йилига 13,5 миллионга айланади. Бироқ Мадридга кўчиб ўтгач, унинг маоши бироз пасайди, эндиликда унинг ҳафталик даромади 210 минг еврога тенг. Ушбу ҳолатда Азарнинг «Реал»даги бир йиллик маоши 11 миллионни ташкил қилади. Эден Азар «Реал»да ўйнаш учун нақ 2,5 миллиондан воз кечган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бошқа мақолалар:

    • Mercedes, Adidas, хайриялар ва ўйнамай топилаётган миллионлар. Месут Ўзилнинг ҳашаматли ҳаёти ҳақида
    • Оила, машиналар ва антиқа севги қиссаси. «Олтин тўп» соҳиби Лука Модрич қандай ҳаёт кечиради?
    • Ҳашаматли уй, машиналар ва сузиш. Мадриднинг ҳимоя қўрғони Серхио Рамос қандай ҳаёт кечиради?

    24.11.2020, 12:04   Изоҳ (0)   35854
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вадим Абрамов: «Мен мураббийман, агент эмас. Мураббийлар олди-сотди билан шуғулланмайди»

    24.11.2020, 10:54

    Зинедин Зидан «Реал»нинг «Интер»га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди

    24.11.2020, 10:01

    Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасидаги алмаштириб бўлмас футболчи кимлигини айтди

    23.11.2020, 23:00

    Англияда қачондан бошлаб мухлислар стадионларга киритилиши маълум қилинди

    23.11.2020, 22:03

    ФИФА вице-президенти 5 йилга футболга оид фаолиятдан четлатилди

    23.11.2020, 21:13

    Златан Ибрагимович қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

    23.11.2020, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Авазада Марказий Осиё ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбир ўтказилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:31

    Эрон МI6 нинг махфий ахборотидан айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланмоқчи

    Дунё | 5 август, 22:30

    Суперлига. “ОКМК” меҳмонда “Пахтакор”дан устун келди

    Спорт | 5 август, 22:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.