Англияда карантин қоидалари юмшатилиши фонида 2 декабрдан бошлаб стадионларга томошабинлар киритилишига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар қилмоқда.
Ҳудудлар учта тоифага бўлинган. Яшил ҳудудларда очиқ ҳавода жойлашган спорт иншоотларига 4 мингдан ортиқ бўлмаган мухлис киритилади. Сариқ ҳудудларда эса 2 минггача бўлган томошабин стадионга кириши мумкин бўлади. Хавфлилик даражаси юқори ҳудудларда эса тадбирлар томошабинларсиз ўтишда давом этади.
Манбада таъкидланишича, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон тез орада ушбу қоидаларни расман маълум қилади.
Таъкидланишича, Премьер Лигаси фақат иккита клуби — «Брайтон» ва «Саутҳэмптон»га ўз стадионини тўлиқ тўлдиришга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, Англияда сўнгги бор март ойида томошабинлар футбол ўйинига қўйилган. Кейинчалик коронавирус туфайли баҳслар мухлисларсиз ўтказилиши белгиланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)