«Бунёдкор» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов «Футбол Плюс» радио эшиттиришида терма жамоа сафидаги алмаштириб бўлмас ўйинчи ҳақида гапирди.
Алмаштириб бўлмас ўйинчи? Шундай деса ҳам бўлади, бошқа томондан айтадиган бўлсак, жамоага ҳар доим етакчи керак. Етакчиси бор жамоа бу — яхши жамоа. Ўйлашимча, Одил Аҳмедов етакчи сифатида жамоага керак. Айрим вақтларда у ҳатто қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, биз учун керакли ўйинчи. Унинг майдонда бўлиши ёш ўйинчиларни руҳлантиради ва уларнинг ҳолати одатдагидан буткул бошқача бўлади.Одил Аҳмедов айни вақтда Хитойнинг «Тяньцзинь Тэда» жамоасида тўп сурмоқда. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 105 та ўйин ўтказиб, 20 та голга муаллифлик қилган.Одил кийиниш хонаси ёки захира ўриндиғида у қадар муҳим демаган бўлардим, бироқ майдонда бўлиши жуда муҳим. Кийиниш хонасида етарлича одам бор ва у ерда ҳеч қандай муаммо йўқ. У ерда мени борлигим етарли. У майдонда ўзининг тажрибаси орқали футболчиларни тинчлантира олади.
Вадим Абрамов, Ўзбекистон терма жамоаси бор мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)