Мадриднинг «Реал» клуби Европа Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида «Интер»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 21 нафар футболчини киритди. Учрашувда ҳимоячилар Серхио Рамос ва Альваро Одриосола, ярим ҳимоячи Федерико Вальверде, шунингдек, Карим Бензема жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олмайди.
Ҳимоячи Эдер Милитао ва ҳужумчи Лука Йович коронавирус сабаб учрашувда қатнаша олмайди.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе.
Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Рафаэл Варан, Начо Фернандес, Марсело, Ферлан Менди, Виктор Чуст.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Мартин Эдегор, Иско.
Ҳужумчилар: Эден Азар, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс, Уго Дуро.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)