«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович яқин вақт ичида жамоасига ёрдам бера олмайди.
39 ёшли швециялик футболчи А Серия 8-тури доирасида «Наполи»га қарши ўйинда (3:1) дублга эришди ва мушак жароҳати олди.
Дастлабки тиббий кўрик хулосаларига кўра, Ибрагимович чап сони мушакларида муаммо юзага келган. Тикланиш муддатига қанча кетиши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан кейин аниқ бўлади.
Дастлабки тахминларга кўра, футболчи 3-4 ҳафта майдонга туша олмайди.
Шу тариқа Ибрагимович «Милан»нинг Европа Лигаси гуруҳ босқичидаги қолган учта ўйинини («Лилль», «Селтик» ва «Спарта») ўтказиб юборади. Шунингдек, А Серия доирасида «Фиорентина», «Сампдория» ва «Парма»га қарши ўйинларда иштирок эта олмайди.
Бундан ташқари «Милан» ярим ҳимоячиси Алексис Салемакерсда ҳам жароҳат кузатилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)