«Барселона»нинг бир йўла икки футболчиси «Атлетико»га қарши учрашувда (0:1) жароҳат олди.
Ҳимоячи Херард Пике 62-дақиқада кўз ёш тўккан ҳолда майдонни тарк этган бўлса, Серхи Роберто учрашув якунида жароҳат олди. Шунингдек, расмий маълумотлар берилмаган бўлса-да, жамоа ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳам жароҳат олгани хабар қилинган. Футболчи тўқнашувларнинг бирида елкасини шикастлаб олган.
Каталон клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, Пикенинг ўнг тиззаси боғламларида ёрилиш юзага келган. Роберто эса ўнг сони мушакларини шикастлаб олган.
Испан ОАВда берилган хабарларга кўра, Пике 3 ойдан 5 ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин. Серхи Роберто эса 2 ойсиз сафга қайтмайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)