Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида фаолияти танқид қилинган сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев давлат раҳбарининг «ҳаммани ишдан оласан, ишлайман деган одамни қўясан» деган топшириғидан сўнг вилоятда уч нафар раҳбарни лавозимидан бўшатган. Бу ҳақда вазир журналист ва блогерлар билан бўлган мулоқотда маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Шавкат Ҳамраев.

Шавкат Ҳамраев.
Фото: «Дарё»

Вазирнинг маълумот беришича, Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Лазиз Ражабов, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Илҳом Қурбонов ҳамда ҳавза бошқармаси тасарруфидаги «Қашқадарё сув қурилиш инвест» ДУК бошлиғи Ботир Раҳимовлар ишдан олинган.

Президент танқидига учраган вилоят сув хўжалигининг масъули Илҳом Қурбонов ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимидан олиниб, Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Қарши шаҳрида бўлиб ўтган видеоселекторда Қашқадарёда ерларни нотўғри суғориш оқибатида мавжуд экин майдонларининг 45 фоизи шўрлангани, айниқса, бу борада Муборак, Ғузор, Нишон ва Косонда аҳвол жуда оғирлиги танқид қилинганди. 38 минг гектар майдон фойдаланишдан чиқиб кетгани айтилиб, томчилатиб суғориш жами суғориладиган майдоннинг бор-йўғи 2,4 фоизида жорий қилингани таъкидлаб ўтилганди. Шундан сўнг давлат раҳбари сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраевга вилоятда сувга масъул раҳбарларни ишдан олишни буюрганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар