Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни «Ўзбекфильм» киностудиясига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилган ишларни кўздан кечирди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Президент Олий Мажлисга 2020 йилда йўллаган мурожаатномасида кинематография соҳасида бадиий жиҳатдан етук асарлар яратиш, замонавий киноиндустрияни ривожлантириш, жумладан, янги кинотеатрлар қуриш лозимлигини таъкидлаган эди.
Қайд этишларича, шу мақсадда соҳага катта маблағ йўналтирилган. Хусусан, «Ўзбекфильм»даги барча павильонлар таъмирланиб, янги картиналар суратга олиш учун шароит яхшиланган.
Мазкур киностудия ва ҳужжатли фильмлар студиясини замонавий техникалар билан жиҳозлаш давом этмоқда. Президент матбуот хизмати киностудиянинг таъмирдан кейинги ҳолати акс этган суратларни эълон қилди.
Изоҳ (0)