• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Вазир Қашқадарёда сув сарфи кўплигини Президент танқидидан олдин билганини, аммо тайинли иш қилинмаганини тан олди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида фаолияти танқид қилинган сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраевнинг матбуот котиби «Дарё»га мурожаат қилиб, вазир 2020 йил 17 ноябрь куни Қашқадарёнинг Нишон туманида журналистлар билан мулоқот қилиб, танқиддан кейинги хулосаси ҳақида гапириб бермоқчилигини маълум қилди.

    Шавкат Ҳамраев.

    Шавкат Ҳамраев.
    Фото: «Дарё»

    Вазирлик ахборот хизмати таклифига кўра, «Дарё» мухбири Нишон туманида бўлди.

    Вазир айтилган манзилга кечикиб келгани етмагандек, нафақат ходимларига, суҳбатга таклиф қилинган журналистларга ҳам қўпол муносабатда бўлиб, атрофдагиларини тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлаган. Энг ёмони, саволларга ҳам аниқ жавоб беришдан тийилиб, гапни олиб қочган.

    ОАВ вакиллари билан суҳбат қилиш ташаббуси билан чиққан вазир «Дарё» мухбирининг «Вазирлик Қашқадарёда сув сарфи кўплигини, Президент танқидига қадар ҳам билганмиди? Агар билган бўлса, қандай муносабат билдирган?», деган саволига вазирлик билганини, аммо тайинли иш қилмаганини айтган.

    «Ўзимиз буни аввалдан билгандик ва доим айтиб келганмиз, — дейди вилоятда сув сарфи кўплигини аввалдан билганини маълум қилган вазир. — Биз бир йил олдин ишдан кетган ёши катта ҳавза бошқармаси бошлиғини дирекцияга раҳбар қилиб қўйгандик. Президентимиз ёш кадрларни ишга олиш керак деб буни ҳам танқид қилди. Аслида бир вилоят иккинчисига ўхшамаганидек, икки туман ҳам бир-бирига ўхшамаслиги мумкин. Лекин бир ҳолатни инобатга олиш керакки, Фарғона вилоятининг туманларида илгари сув сарфи кўп бўлган, энди камайди. Шунингдек, Қашқадарёда ер эгалари ирригация ва мелиорацияга маблағ сарфламайди. Фақат бер деб туради. Шу сабаб бундай ҳолат юзага келган. Мана шу ҳолатларни кўриб, агроинспекция билан бирга жарималар қилганмиз, баъзиларини прокуратурага берганмиз, баъзиларига эса сувни ёпиб бермай қўйганмиз. Лекин бу натижа бермаган», — деди сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи давомида вилоятдаги экинларни суғоришга 20-25 фоиз кўп сув сарфланганини айтиб, сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев жамоасини танқид қилганди. «Сув хўжалигининг на бирорта раҳбари бор, на ўз устида ишлаши бор, жаноб Ҳамраев, на фикри. Юрибсан бу ноинсофлар билан сув хўжалигига катта-катта бинолар қуриб. Умринг узоқ бўлмайди, агар Қашқадарёда Қорақалпоғистонда айтган нарсанг бўлмаса. Менга қоровул бўладиган вазир керак эмас», деганди.

    Мавзуга доир: «Фарғона 450 млн доллар, Қашқадарё эса 90 млн». Шавкат Мирзиёев икки вилоятнинг мева-сабзавот экспортидаги даромадини таққослади

    21.11.2020, 10:24   Изоҳ (0)   20105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Светлана Ортиқова: 2020 йилда 31 нафар шахс маданий мерос объектлари муҳофазасига дахл қилгани учун жавобгарликка тортилган

    21.11.2020, 10:16

    Қашқадарёда фермерларнинг 45 млн сўм пулини талон-торож қилган банк ходимига суд ҳукми ўқилди

    21.11.2020, 09:36

    Bloomberg Ўзбекистоннинг навбатдаги евробондлари чиқарилишини АҚШдаги президентлик сайлови билан боғлади

    21.11.2020, 08:14

    Фото: Таъмирдан чиққан «Ўзбекфильм»

    21.11.2020, 07:55

    Йўловчиларда COVID-19 аниқлангани сабабли Хитой Uzbekistan Airways’нинг Сианга парвозларини тўхтатди

    21.11.2020, 07:34

    Ангренда беш киши ҳаракатланаётган вагондан кўмир ўғирламоқчи бўлди

    21.11.2020, 07:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 август, 14:47

    Ўзбекистонда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди

    Ўзбекистон | 20 август, 14:37

    Неслиҳан Атагул 32 ёшда: турк кино юлдузи иштирокидаги энг сара фильм ва сериаллар

    Кино | 20 август, 14:30

    Килиан Мбаппе янги рақами ҳақидаги саволга ҳазиломуз жавоб қайтарди

    Спорт | 20 август, 14:22

    Қиз йигитини 14 минг долларга қул қилиб сотиб, Таиландга дам олишга кетди

    Дунё | 20 август, 14:20

    Ўзбекистонда тадбиркорларга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади

    Ўзбекистон | 20 август, 14:11

    “Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан, деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлади” — президент

    Ўзбекистон | 20 август, 13:57

    Андижон ва Тошкент вилоятида фуқароларни пул эвазига Латвияга ишга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 20 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.