Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Миллатлар Лигаси доирасида кечган Германияга қарши ўйиндаги йирик ғалабадан (6:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter
Бу афсуски жуда кам содир бўладиган футбол кечаларидан бири бўлди. Гап ҳамма нарса ўхшаган ўйин ҳақида кетмоқда.

Ўйинчилар биринчи дақиқаданоқ фаол бўлди ва ҳаммасини тўғри бажарди. Агар жамоада савия ва кайфияти яхши бўлса, мана нималарга эришиш мумкин.

Менимча, Германия оптимал таркиби билан ўйнади, фақат жароҳатланган Киммих йўқ эди. Адашмасам уларнинг ўнга яқин ўйинчиси аввалги учрашувда ҳам майдонга тушганди. Бизда эса бошланғич таркиб сезиларли даражада ўзгарганди.

Бошиданоқ прессингда ажойиб ишладик. Уларни узун паслар билан ўйнашга мажбур қилдик. Кейин эса тўпни олиб қўйдик, узатмаларда аниқ ишладик ва тўғри қарорлар қабул қилдик.

Таркибда ҳеч қандай инқилоб йўқ. Таркибда 30 ўйинчиси бор ва бу ўйинда Испания терма жамоасини ҳимоячи қилишга ҳаммадан кўра кўпроқ тайёр бўлган ўйинчиларни туширдик.

Луис Энрике, Испания терма жамоаси бош мураббийи

Испания терма жамоаси Германияни мағлуб этган ҳолда А4 гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди ва Миллатлар Лигаси ярим финалига йўл олди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим