Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аргентина терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасида Перуга қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувда Лионель Месси 90 дақиқада ҳаракат қилди. Бу «Барселона» ҳужумчиси учун Аргентина терма жамоасидаги 142-ўйин бўлди.

Бу борада Месси жанубий америкалик футболчилар орасида Бразилия собиқ ҳимоячиси Кафунинг кўрсаткичини такрорлади.

Бу борада рекорд Мессининг ҳамюрти Хавьер Маскеранога тегишли (147 ўйин), иккинчи ўриндан эса бошқа бир аргентиналик Хавьер Занетти (143) жой олган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар