Ўзбекистонга 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида 15,3 миллион долларга тенг 23,1 минг тонна банан импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 минг тоннага ёки 3,5 миллион долларга кам, деб хабар бермоқда Spot Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.
2020 йилда Ўзбекистонга банан, асосан, қуйидаги давлатлардан импорт қилинган:
- Эквадор — 14,8 миллион доллар;
- Россия — 109,7 минг доллар;
- Қозоғистон — 103,1 минг доллар;
- Қирғизистон — 96,5 минг доллар;
- Хитой — 91,4 минг доллар;
- Мексика — 45,2 минг доллар.
Шунингдек, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов коронавирус озиқ-овқат, мева-сабзавот ёки гўшт маҳсулотлари орқали юқмаслигини билдирган.
Изоҳ (0)