Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер (50-0, 27 КО) келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Токио, Япония. Мен 2021 йилда қайтаман.

Биламан, 2021 йилда у ерда Олимпиада бўлиб ўтади, аммо мен — Флойд Мейвезерман ва жамоам билан Токиода оламшумул воқеани амалга оширмоқчимиз», — дейди америкалик спортчи.

Таъкидланишича, Мейвезер иштирокидаги жанг 28 февраль санасига режалаштирилган. Рақиб ҳозирча номаълум.

Флойд сўнгги жангини 2017 йилда MMA юлдузи Конор Макгрегорга қарши ўтказган ва 10-раундда ирландиялик спортчини нокаутга учратганди.

Кейинчалик Мейвезер 2020 йилда рингга қайтиши маълум қилганди, бироқ коронавирус туфайли юзага келган вазият сабаб унинг бу режаси амалга ошмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар