Россиялик машҳур яккакурашчи Фёдор Емеляненко енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг фаолиятини якунлагани борасида фикр билдирди.
«Бу Ҳабибнинг қарори. Спортчи қачон тугатиш кераклигини ҳис қилади: соғлиғи туфайли, туғишганлари ва яқинлари ёки бошқа кимгадир берган ваъдаси туфайли», — дейди Емеляненко.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган мусобақа асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Бу ғалаба орқали Ҳабиб учинчи марта камарини ҳимоя қилди. Ундан аввал у Конор Макгрегор ва Дастин Порьени таслим этганди. Жангдан сўнг россиялик яккакурашчи фаолиятида илк бор промоушен умумий рейтингида биринчи ўринга кўтарилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)