Профессионал боксда ўз фаолиятини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев (19-0, 17 КО) 16 ноябрь, душанба куни беларуслик Дмитрий Милюшага (9-4-1, 4 КО) қарши рингга кўтарилгани хабар қилинганди.
Ўзбекистонлик спортчи баҳснинг дастлабки раундларидаёқ устунликни ўз томонига оғдиришга уринди. Ўз навбатида Милюша ҳам ҳимояда ёмон кўринмади.
Бироқ иккинчи раундда Шоҳжаҳоннинг зарбасидан кейин беларуслик боксчи қовурғасидан жароҳат олди. Шифокорлар текширувидан кейин жанг тўхтатилди ва Эргашевга техник нокаутли ғалаба ёзилди.
Изоҳ (0)