Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сурхондарё вилояти Денов туманида Nexia автомашинаси «ЗИЛ»га бориб урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Кадр: ЙҲХББ

Кадр: ЙҲХББ

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 12 ноябрь куни соат 21:00 ларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани «Ибн Сино» маҳалласида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомашинаси тезликни ошириши натижасида шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «ЗИЛ» юк машинасининг орқасига урилган.

ЙТҲ оқибатда Nexia ичидаги 2001 йилда туғилган йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг таъкидлашича, ҳайдовчининг тажрибасизлиги ҳамда кўриш чекланган хавфли бурилишда тезликни оширгани ЙТҲга сабаб бўлган.

Масъуллар ЙТҲ содир этилган ҳудудида 3 кун ичида йўл чизиқлари, ёритиш чироқлари ҳамда ҳудуд яқинида мактаб борлигини инобатга олиб пиёдалар йўлакчаси ва сунъий нотекислик ташкил қилиш режалаштирилганини таъкидлади.

Аввалроқ Фарғонада Damas’ни рухсатсиз ҳайдаган 11 ёшли бола 2 яшар қизнинг ўлимига сабабчи бўлгани, Уйчида BMW пиёда аёлни уриб кетиши оқибатида жабрланувчи вафот этгани ҳамда Сурхондарё вилояти Узун туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар