«Mercedes» жамоаси пойгачиси Льюис Ҳэмилтон Туркияда ўтган гран-прида ғолиб чиққан ҳолда Formula-1 даги еттинчи совринини қўлга киритди.
Бу борада британиялик спортчи Михаэль Шумахернинг рекордини такрорлади. Германиялик афсона иккита титулини «Benetton» сафида қўлга киритган бўлса, беш бора «Ferrari» билан муваффақият қозонган.
Ҳэмилтон илк бор 2008 йилда «МcLaren» сафида чемпионликни қўлга киритган. Шундан кейин «Mercedes»га ўтган Льюис 2014, 2015, 2017—2019 йилларда мавсумни биринчи ўринда якунлаганди.
Мавзуга доир: Льюис Ҳэмилтон Дэвид Бекҳэмнинг рекордини янгилаб, британиялик энг бой спортчига айланди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)