• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича ишчи гуруҳ Ўзбекистон аҳолисига мурожаат қилди

    Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи Ўзбекистон аҳолисига мурожаат йўллади.

    Ватан мустақиллиги, халқ озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб бориб жон фидо қилган, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодлар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, ўтган даврда ушбу йўналишда муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди. Юртимизда 2001 йилдан буён ҳар йили 31 август – «Қатағон қурбонларини ёд этиш куни» сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси барпо этилди. «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошида унинг бўлимлари ташкил этилди.

    Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Исхоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий каби улуғ маърифатпарвар аждодларимиз хотирасига бағишланган муҳташам ҳайкаллар, музейлар бунёд этилди, ижод мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. Сиёсий қатағон йилларида ноҳақ қурбон бўлган юртдошларимизнинг номларини аниқлаш, уларнинг қолдирган меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари, бадиий ва ҳужжатли асарлар яратилмоқда.

    Бу борадаги тарихий маълумотларни холис ва ҳаққоний ўрганиш мамлакатимиз мустақиллиги қандай оғир ва машаққатли курашлар билан қўлга киритилганини, бугунги эркин, озод ва обод ҳаётимизни асраб-авайлаб, қадрлаб яшаш кераклигини янада чуқур англашга хизмат қилади.

    Кўп миллатли халқимизнинг фидойи фарзандлари, маърифатпарвар аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳақиқатни тўла юзага чиқариш, уларга нисбатан тарихий адолатни тиклаш, бу борадаги ишларнинг кўлами ва самарасини ошириш мақсадида Давлатимиз раҳбари яна бир хайрли ва савобли ишга қўл урдилар.

    Президентимизнинг Фармойиши билан мустамлакачилик даврида қатағон қилинган фидойи кишилар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилди.

    Фармойишда Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини кенг жамоатчилик ва мутахассислар фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ташкил этиши лозимлиги алоҳида уқтирилган.

    Мана шу масъулиятли вазифадан келиб чиқиб, азиз юртдошлар, сизларга мурожаат қиламиз:

    • оилангизда, маҳаллангизда, қишлоқ ёхуд туманингизда, шаҳрингизда яшаган, қатағон қурбони бўлган кишилар ҳаёти ва фаолиятига дахлдор ҳужжатлар, улар билан боғлиқ буюмлар, яқин кишиларингиздан эшитган хотираларингиз бўлса,
    • фуқаролар уруши, коллективлаштириш даври, шахсга сиғиниш йиллари ўз она юртидан қувғин қилинган, яқин ва узоқ хорижда яшашга маҳкум бўлган қариндош-уруғларингиз тўғрисида маълумотлар бўлса,
    • «ўзбеклар иши», «пахта иши» деган ноҳақ айбловлар жараёнида судланган, жабр кўрган ва қурбон бўлган яқинларингиз ҳақидаги материаллар бўлса,
    барча тафсилотлари, ҳужжат намуналари, исми шарифи ва манзиллари аниқ ва холис ёритилган ҳолда мактуб ва бошқа жўнатмалар шаклида ёхуд шахсий мурожаат йўли билан ишчи гуруҳ, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди идораси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда унинг ҳудудлардаги олий таълим муассасаларидаги бўлимларига йўллашингизни илтимос қиламиз.

    Халқ ва Ватан ҳуррияти, мустақиллик ва адолат тантанаси йўлида азиз жонларини фидо қилган ҳар бир ватандошимизнинг исми шарифини тиклаш ва хотирасини абадийлаштиришдай масъулиятли ва савобли иш барчамизнинг сиёсий ва фуқаролик бурчимиз.

    Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи

    Мавзуга доир: 

    • Совет тарихидаги энг қора доғ. Сиёсий қатағонга учраганларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тикланганига 30 йил бўлди
    • Кафансиз кўмилганлар. 4 октябрни нега ёдимизда сақлашимиз керак?
    • Мунаввар қори қандай шахс бўлган?

    12.11.2020, 20:36   Изоҳ (0)   20534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Таълимдаги ишлар ҳам, тиббиётдаги ҳам игна билан қудуқ қазишдек гап» — Шавкат Мирзиёев

    12.11.2020, 19:47

    Ўзбекистон Сенатининг 9-ялпи мажлиси 20 ноябрь куни бўлиб ўтади

    12.11.2020, 19:35

    Халқ таълими вазирлиги мактабларда синф раҳбарлиги учун тўловларнинг оширилган миқдорини маълум қилди

    12.11.2020, 19:23

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 ноябрь куни туман тушиши мумкин

    12.11.2020, 19:11

    Хом ашё етишмовчилиги туфайли фаолиятини тўхтатган «Хоразм шакар» маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлади

    12.11.2020, 18:57

    Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди

    12.11.2020, 18:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    Дунё | 14 июл, 21:20

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 20:59

    Тошкентда аҳоли банк карталаридан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 20:45

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    Саломатлик | 14 июл, 20:25

    Wizz Air лоукостери сентябрдан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

    Дунё | 14 июл, 20:09

    Узоқ йиллар давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар

    Шоу-бизнес | 14 июл, 20:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.