«Реал»нинг бир йўла икки футболчиси Ла Лига доирасида ўтган «Валенсия»га қарши ўйинда (1:4) жароҳат олди.
Мадридликлар ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде учрашувда жиддий жароҳат олди. 22 ёшли футболчининг ўнг оёқ болдир суягида чатнаш юзага келган.
АS версиясига кўра, уругвайлик футболчининг тикланишига камида бир ой вақт кетади. Жароҳатнинг жиддийлик даражасига қараб тикланиш жараёни 1,5-2 ойга чўзилиши мумкин.
Шунингдек, Карим Бенземада ҳам жароҳат кузатилди. Карим учрашувнинг 76-дақиқасида захирага олинди. Ўйиндан кейин маълум бўлишича, футболчининг сон мушакларида муаммо пайдо бўлган.
Marca’нинг хабар қилишича, Бенземанинг жароҳати у қадар жиддий эмас ва футболчи ФИФА кунларидан кейин бўлиб ўтадиган «Вильярреал»га қарши ўйинга (21 ноябрь) қадар сафга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал»да ҳимоячилар Начо, Альваро Одриосола ва Дани Карвахаль жароҳат олган. Шунингдек, Эдер Милитао, Каземиро ва Эден Азар коронавирус сабаб карантинда бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)