«Барселона» ва «Интер» клублари собиқ ҳужумчиси Самюуэль Это′О Камерунда ЙТҲга учради.
Собиқ футболчининг автомобили Нконгсамба шаҳридан узоқ бўлмаган жойда туристик автобус билан тўқнашиб кетган. Бу вақтда Это′О тўйдан қайтаётган бўлган.
Маҳаллий ОАВда хабар қилишича, авария жуда жиддий бўлган ва воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган. Камерунлик собиқ ўйинчи бошидан жароҳат олган, бироқ ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилган.
Это′О футболчилик фаолияти мобайнида Реал», «Мальорка», «Барселона», «Интер», «Анжи», «Челси», «Эвертон», «Сампдория», «Анталяспор», «Коняспор» ва «Қатар» каби жамоаларда тўп сурган. У «Интер» ва «Барселона» сафида требл қайд этган ҳамда икки хил клуб сафида ушбу натижага эришган ягона ўйинчи ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)