«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович индивидуал совринлар юта олмаганидан афсусланмаслигини айтиб ўтди.
Журналист футболчидан «Олтин тўп» ва бошқа шахсий совринларни қўлга кирита олмагани ҳақида сўради.
«Йўқ, афсусланмайман. Совринлар — яхши, бироқ ўз кучимни ҳис қилишим учун улар менга керак эмас. Мен ўйнайман ва бор вужудим билан жамоадошларимга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Бори шу», — дейди Ибрагимович.
Швециялик футболчи А Серия 2020/21 йилги мавсумида 5 та ўйин ўтказиб, 8 гол ва битта голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)