«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Премьер Лига 8-тури доирасида «Вест Бромвич»га қарши кечган ўйинда (1:0) гол муаллифига айланди.
Бу Кейннинг АПЛдаги 150-голи бўлди. Ушбу кўрсаткични қайд этиш учун Ҳаррига 218 та ўйин керак бўлди. Фақат Алан Ширер (212) ва Серхио Агуэро (217) ундан тезроқ бу натижага эришган, дея хабар қилмоқда Gracenote Live.
Кейн Премьер Лигада 150 та голлик довондан ўтган ўнинчи футболчи бўлди ва лига тарихидаги тўпурарлар рўйхатида Майкл Оуэнга етиб олди.
Кейн Англия чемпионати 2020/21 йилги мавсумида 8 ўйин ўтказиб, 7 гол ва 8 та голли узатма муаллифига айланди.
Англия чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарлар:
260 — Алан Ширер208 — Уэйн Руни187 — Энди Коул177 — Серхио Агуэро177 — Фрэнк Лэмпард175 — Тьерри Анри163 — Робби Фаулер162 — Жермейн Дефо150 — Ҳарри Кейн150 — Майкл Оуэн
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)