• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Дембеле, Гризманн, Коутиньо ва бошқалар. «Барселона»дан сургун қилинган Бартомеунинг трансфер хатолари ҳақида

    Ўтган ҳафтада «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу расман истеъфога чиқди. Ҳозирда эса клуб ва Лионель Месси ўз вазифасини яхшироқ бажара оладиган янги раҳбарни кутмоқда.

    Ҳаддан ташқари кўп хатоларга йўл қўядиган (айниқса, трансфер ишларида) Бартомеунинг кетиши нафақат Месси ва унинг шериклари, балки мухлисларни ҳам бирдек хушнуд этгани бор гап. Шундай экан, уларнинг эътиборига Бартомеунинг қимматга тушган хатоларини ҳавола этишнинг айни вақти. Демак, қуйида сарфланган пулларни умуман оқлай олма(ёт)ган футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Жереми Матье – 20 миллион евро

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    «Барса» ўша ёзда Марк-Андре тер Штеген ва Луис Суарес билан шартнома имзолаганини ҳисобга олинса, кўпчилик Жереми Матье ҳақида унутиб қўйганди, аммо ҳимоячи кимсан Карлес Пуйоль ва Эрик Абидалнинг ўрнини эгаллаши керак эди.

    Тўғри, жамоанинг ашаддий мухлислари унинг «Эль-Класико»даги голини яхши эслаши мумкин (боиси мухлислар бундай ўйинларда урилган голларни унутмайди), бироқ франциялик футболчи бошқа ҳеч нарсаси билан ёдда қолмади. Охир-оқибат, у шунчаки «Барселона»ни эркин агент сифатида тарк этди.

    Люка Дин – 16,5 миллион евро

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Люка Дин ғоя бўйича Хорди Альба билан рақобатлашиши керак эди, бироқ у икки мавсумда бор-йўғи 46- арта майдонга тушди. Бу вақт ичида эса Альбани рақобатда енгиш имконсиз иш эди. Скаутлар адашгани ва футболчида потенциал йўқлиги кўриниб турарди.

    Бироқ энг алам қиладиган жойи, трансфер ўзини оқламагани эмас, балки футболчининг ҳозирга келиб, «Эвертон»да кучли футболчига айланаётганидир. У 2018 йилда 18 миллион фунт эвазига каталон клубини тарк этган.

    Томас Вермален – 18 миллион евро

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    Абадий жароҳатга мойил футболчи Томас Вермален «Арсенал»даги бешта муваффақиятли мавсумдан сўнг «Барса»га ўтганди. Унинг жамоада асосий марказий ҳимоячи бўлиши кутилганди, бироқ мунтазам жароҳатлар унга сира тинчлик бермасди.

    Ўзининг каталон клубидаги биринчи мавсумида бельгиялик майдонга бир марта тушди, бу ҳам шартнома имзолаганидан бир йил ўтиб амалга ошганди. Натижада, у асосий таркибга кира олмади, ҳозирга келиб, Вермален Япониянинг «Виссел Кобе» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

    Андре Гомеш – 35 миллион евро

    Фото: Ла Лига

    Фото: Ла Лига

    Дин билан бир вақтда имзоланган Андре Гомеш мухлисларда катта умид уйғотганди. Ярим ҳимоячи «Валенсия»да шу қадар яхши ҳаракат қилардики, ҳеч ким Бартомеунинг у учун 35 миллион ажратганига қаршилик қилмаганди.

    Дастлаб Гомеш талаб қилинган ўйинни кўрсатди, аммо кейинчалик у умуман самарали ҳаракат қилмай қўйди ва мавсум охирига келиб Ла Лигадаги энг ёмон трансфер деб топилди. Натижада у ҳам «Эвертон»га сотиб юборилди.

    Мартин Брэйтуэйт – 18 миллион евро

    Фото: Sportbox

    Фото: Sportbox

    Брэйтуэйтнинг трансфери энг ёмони эмас, балки Бартомеу даврини очиб ташлаган битим бўлиб хизмат қилди. Усмон Дембеленинг жароҳатидан сўнг (у ҳақида кейинроқ) «Барселона»га трансфер ойнаси ёпилгандан сўнг ҳам ҳужумчи сотиб олишга рухсат берилди. Шу тариқа Мартин Брэйтуэйт Каталонияда пайдо бўлиб қолди.

    «Леганес» эса «Барселона»нинг товон пули миқдоридан ҳайратда эди. Брэйтуэйт «Барса»да 11 учрашув ўтказиб, 1 та гол урди, етакчисиз қолган «Леганес» эса Сегундага тушиб кетди.

     Малком – 41 миллион евро

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Даставвал Малком «Рома» билан келишувга эришганди, ҳатто римлик мухлислар уни кутиб олиш учун аэропортга ҳам йиғилганди. Бироқ сўнгги паллада «Барселона» бразилияликни «бўрилар»дан «тортиб» олади. Рим клуби эса бу ҳаракатни жиноят деб атайди. Бироқ бу ерда бошқа муаммо бор эди: «Барселона»нинг ўша пайтдаги мураббийи Эрнесто Вальверде Малкомга унчалик қизиқмаганди. Вальверде ҳатто клуб уни сотиб олмоқчи эканлигини ҳам билмаган.

    Натижада, Малком 15 та ўйин ўтказиб, шундан сўнг «Зенит» сафига йўл олди.

    Антуан Гризманн – 120 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Франциялик футболчининг ҳали ўз истеъдодини исботлаш учун вақт бор, аммо унинг биринчи мавсуми тўлалигича муваффақиятсиз ўтди. «Сосьедад» ва «Атлетико» собиқ ўйинчиси жамоанинг ўйин услубига умуман тўғри келмаяпти. Антуан «Атлетико»да ҳар доим ҳужумчи бўлган, аммо 4-3-3 схемасида у ўзини худди бегоналардек ҳис қилмоқда.

    Усмон Дембеле – 105 миллион евро

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Усмон Дембеле «Барселона»га ўтганидан кейин тарихдаги иккинчи энг қиммат ўйинчига айланганди ва у ерда Неймарнинг ўрнини эгаллаши керак эди.

    Аммо Дембеле ўзининг дебютидаёқ жароҳат олиб, тўрт ойга сафдан чиқади. Афсуски, бу фақат бошланиш эди. Иккинчи мавсумда француз бир қанча ўйинлар ўтказди, аммо барибир унга барқарорлик етишмасди. «Биллур оёқ» соҳиби деб ном олган Дембеле кетма-кет жароҳат олишда давом этаверди. Сўнгги хабарларга кўра, жамоа қишда у билан хайрлашиш ниятида.

    Арда Туран – 34 миллион евро

    Фото: Eurosport

    Фото: Eurosport

    2015 йилда «Барселона»га трансфер тақиқи қўйилганди, шу боис ёзда харид қилинган Арда Туран январгача майдонга туша олмасди. Бироқ узоқ кутилган имкониятдан туркиялик футболчи фойдалана олмади.

    Мухлислар Туранни унинг майдондаги ҳаракатлари туфайли эмас, балки клубнинг кўплаб туркиялик ҳомийларини хурсанд қилиш учун имзоланган деб ҳисоблашди.

    Вальверде жамоа билан ишлай бошлагач, Туран унинг режаларига киритилмаганлигини аниқ қилиб айтди. Шунингдек, журналист ва мухлислар ҳам уни тинч қўймади. Охир-оқибат, Арда 2018 йилда Каталония томонлардан бош олиб кетди: дастлаб «Истанбул», кейинчалик эса «Галатасарой»га кўчиб ўтди.

    Филиппе Коутиньо – 120  миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Агар Дембеле Неймарнинг ўрнини боса олмаган бўлса, балки Коутиньо бунинг уддасидан чиқар? Шу мақсадда Коутиньо 120 миллион евро эвазига «Ливерпуль»дан харид қилинди. Бироқ «қизиллар» собиқ юлдузи Каталонияга келиши билан футбол ўйнашни том маънода унутиб қўйганга ўхшарди. «Ливерпуль» эса бу пулларга ван Дейк ва Алиссонни харид қилди.

    «Барселона»да бразилияликка жой топилмагани учун у «Бавария»га ижарага бериб юборилди. Чемпионлар Лигаси чорак финалида ўз жамоаси дарвозасига гол урганидан сўнг «Барселона» уни ортга қайтариб, яна бир имконият беришга қарор қилди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    09.11.2020, 08:00   Изоҳ (0)   16464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    А Серия. Златан Ибрагимович сўнгги дақиқаларда «Милан»ни мағлубиятдан қутқариб қолди, «Наполи» навбатдаги ғалабани қўлга киритди

    09.11.2020, 07:32

    Ла Лига. «Реал» 5 та гол урилган ва учта пенальти белгиланган ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

    09.11.2020, 03:09

    АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди

    09.11.2020, 02:11

    Қарзлар, шубҳали ҳомийлар ва бойишда давом этаётган хўжайинлар. «Манчестер Юнайтед»га нималар бўлмоқда?

    08.11.2020, 23:58

    АПЛ. «Ливерпуль» сафарда «Манчестер Сити» тўсиғидан ўта олмади, «Лестер» пешқадамга айланди

    08.11.2020, 23:37

    Криштиану Роналду жароҳат олди. У 1,5 ой деганда асосий таркибда майдонга тушганди

    08.11.2020, 23:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.