«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Премьер Лига 8-тури доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган ўйинда (1:1) гол уришга эришди.
Мисрлик футболчи Англия чемпионати 2020/21 йилги мавсумининг ортда қолган 8 ўйинида 8 та гол уришга эришди. Бу «Ливерпуль» тарихидаги энг яхши натижанинг такрорланиши бўлди.
Салоҳга қадар ушбу натижага Фернандо Торрес (2009/10 йилги мавсумнинг илк 8 ўйинида 8 та гол) ва Робби Фаулер (1995/96) эриша олган.
Салоҳ барча мусобақаларни ҳисобга олганда кетма-кет 4 та ўйиндан буён гол урмоқда. Бу унинг 2018 йилнинг баҳоридан кейин энг яхши натижаси ҳисобланди. Ўшанда футболчи кетма-кет еттита ўйинда гол уришга эришганди, хусусан, Чемпионлар Лигаси доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган икки учрашувда ҳам.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)