«Арсенал» Англия Премьер Лигаси 8-турида «Астон Вилла»га имкониятни бой бериб қўйди (0:3).
Ортда қолган 8 турда лондонликлар 9 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу 1998/99 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижа ҳисобланади. Ўшанда ҳам жамоа мавсум аввалидаги 8 ўйинда 9 та гол урганди.
Айни дамда Микель Артета қўл остидаги жамоа мусобақа жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Тўпчилар» ҳисобида 4 та ғалаба ва 4 та мағлубият мавжуд. Жамоа ҳисобидаги очколар сони 12 тани ташкил этмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)