«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович А Серия 7-тури доирасида «Верона»га қарши кечган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолган гол муаллифига айланди.
Opta маълумотларига кўра, Ибрагимович Италия чемпионатида уч очколик тизим жорий қилинганидан (1994/95 йилги мавсумдан) буён кетма-кет еттита ўйинда гол урган клуб тарихидаги илк футболчига айланди.
2020/21 йилги мавсумда 39 ёшли футболчи «Милан» сафида барча мусобақаларда 9 ўйин ўтказиб, 9 та гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)