«Реал» ҳимоячиси Рафаэл Варан Ла Лига 9-тури доирасида «Валенсия»га қарши кечган баҳсда (1:4) автогол муаллифига айланди.
Франциялик футболчи «Реал» сафидаги сўнгги 5 ўйинда иккита автогол урди. Биринчиси Чемпионлар Лигасида «Шахтёр»га қарши ўйинда (3:4) қайд этилганди.
Варан бундан аввал мадридликлар сафидаги 324 та ўйинда иккита автогол урганди. Ҳимоячи 2011 йил ёзида «Ланс»дан 10 миллион евро эвазига сотиб олинганди. У мадридликлар сафида 18 та совринга эга чиққан. Шунингдек, Франция терма жамаоси билан 2018 йилги мундиалда ғолиб бўлган.
Рафаэл Ла Лиганинг 2020/21 йилги мавсумида 7 та ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)