Дания бош вазири Мэттэ Фредериксен қоракўзанлар етиштирадиган фермадаги коронавирус мутацияси туфайли мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмида яшовчи аҳолининг кўчага чиқиши чеклаб қўйилишини эълон қилди. Бу ҳақда Ekstra Bladet хабар берган.
«Инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ютландиянинг еттита ҳудудида яшовчи аҳолига ўз яшаш манзилларида қолиш қатъий тавсия этилади», – деган бош вазир.
Фредериксеннинг қўшимча қилишича, ҳукумат Ютландия аҳолисидан бу борада «тезкор тарзда нимадир қилишни» сўрамоқда.
Мамлакатнинг ушбу ҳудудида бар ва ресторанлар ёпилган, жамоат транспорти ҳаракати тўхтаган, бошқа ҳудудларда яшовчи фуқароларга Ютландияга бориш тақиқланган.
Аввалроқ Данияда 12 нафар кишида COVID-19’нинг мутациялашган шакли аниқлангани хабар қилинган. Касаллик қоракўзанлар етиштириладиган фермада тарқалган. Ушбу ҳодиса туфайли ҳукумат фермалардаги 15 миллионта қоракўзанни йўқ қилиш юзасидан қарор чиқарган. Шунингдек, Дания адлия вазирида коронавирус аниқлангани туфайли Вазирлар маҳкамаси вакиллари масофадан ишлаш тартибига ўтган.
Изоҳ (0)