Виталий Кличко Украина пойтахти Киев шаҳри мэри этиб қайтадан сайланди. У сайловнинг биринчи турида 50,52 фоиз ёки 365 161 та овоз тўплаган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Сайловда Виталий Кличко «Удар» партиясидан иштирок этган, унинг асосий рақиби «Голос» партиясидан Сергей Притула бўлган. Сайловда номзод сифатида жами 17 киши қатнашган. Овоз бериш 25 октябрь куни бўлиб ўтган.
Собиқ боксчи Виталий Кличко биринчи марта 2014 йилда Киев шаҳри мэри этиб сайланганди.
Изоҳ (0)