Хитой Буюк Британия, Бельгия ва Филиппин давлатларида эпидемиологик вазият оғирлашгани туфайли ушбу мамлакатларнинг фуқаролари учун ҳудудга киришни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берган.
«Хитойнинг ушбу мамлакатлардаги элчихоналар бу ҳақдаги хабарномаларни эълон қилган ва ушбу чоранинг оғир эпидемиологик вазиятдаги вақтинчалик, мажбурий ҳаракат эканини тушунтирган», – деган махсус брифингда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин.
Унинг қўшимча қилишича, бу халқаро сиёсатга тўлиқ мос келадиган мантиқий қарор.
Коронавирус пандемияси бошланганидан буён бутун дунёда 48 миллиондан зиёд киши COVID-19’га чалинган, 1,2 миллион бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Аввал Грецияда умуммиллий карантин тартиби эълон қилингани, Данияда коронавирус мутациясининг олдини олиш учун барча қоракўзанлар йўқ қилиниши, дунёда инфекция асоратлари оқибатида кузатилган ўлим ҳолатлари сони бўйича антирекорд қайд этилгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)