Тошкент вилоятида Daimler-Benz ва Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 6 ноябрь куни соат 8:00 ларда Юқори Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг берган хабарига кўра, Тошкент вилояти, Паркент тумани, «Марказий» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-15 Қизилтоғ–Паркент–Янгибозор автомобиль йўлининг 66-километрида ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган З.М. Daimler-Benz русумли автомобилда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Оқибатда қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган К.Н. бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль билан тўқнашган.
Натижада Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси – 48 ёшли К.Н. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, йўловчи – 37 ёшли V.Б. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сирдарёда Nexia йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборгани, Қашқадарёда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Москвич» мотоциклни уриб юборгани ва Тошкентда дарахтга урилган Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)