• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    COVID-19 туфайли бутун дунё бўйлаб жорий қилинган янги чекловлар. Асосий маълумотлар

    Дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 48 миллион кишидан ошди. Ҳукуматлар янги чекловларни эълон қилмоқда: комендантлик соатини жорий этмоқда, ресторанларни ёпмоқда, одамларни уйдан ишлашга ўтказмоқда. «РБК» қайси мамлакатларда қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида маълумот берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Греция камида ноябрь охиригача мамлакатда локдаунни қайта тиклади. Уйдан фақат ниқоб таққан ҳолда ва узрли сабаблар билан чиқиш мумкин, булар ишга бориш, касалхона ёки дўконга бориш, спорт билан шуғулланиш. Уйдан чиқишдан аввал SMS-хабар жўнатиб, ҳукуматни хабардор қилиш керак.

    Австрия ҳукумати 20:00 дан 6:00 гача комендантлик соатини жорий қилди, жамоат жойлари ёпилди, оммавий тадбирлар тақиқланди, катта синфлар ва университетлар масофавий таълимга ўтмоқда. Қоидаларни эътиборсиз қолдирганлар камида 150 евро жарима тўлайди.

    Словакияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, бу режим ноябрь ўрталаригача давом этади. Барча оммавий тадбирлар тақиқланган, кафелар таомларни фақат уйга олиб кетиш учун ишламоқда, спортзал ва бассейнлар ёпилган. Шунингдек, у ерда ўн ёшдан катта фуқароларни ёппасига тестдан ўтказиш режалаштирилмоқда. Агар чора иш бермаса, ҳукумат тўлиқ локдаун ўрнатиши мумкин.

    Чехияда бар, ресторан, кинотеатр ва фитнес-марказлари ёпилди. Мактаблар масофавий таълимга ўтказилди. Октябрь охирида ҳукумат комендантлик соатини жорий қилди. У ерда 21:00 дан 5:00 гача кўчаларга чиқиш мумкин эмас.

    Бельгияда ҳам шунга ўхшаш вазият: у ерда 19 октябрдан барча барларни ёпиб, ярим тундан 5:00 гача комендантлик соати киритишга қарор қилишди. Чекловлар яқин бир ой учун кўзда тутилган. Брюсселда ҳамма ниқоб тақиб юриши шарт. Маданий (галерея, кино, театрлар) ва спорт (зал, корт, бассейнлар) муассасаларининг барчаси ёпилиши керак. Дўконлар 20:00 гача ишлайди.

    Францияда президент Эмманюэль Макрон янги ўз-ўзини яккалаш режимини эълон қилди. Камида 1 декабргача барча кўнгилочар муассасалар ёпилади, оммавий тадбирлар бекор қилинади. Макрон ёпиқ ташкилотларга ҳар ойда 10 минг евро миқдорида ёрдам берилишини ваъда қилди. Имкони бўлган жойларнинг ҳаммасида масофадан ишлаш формати жорий этилади. Чет элдан қайтаётган французларнинг барчаси учун COVID-19’га тест топшириш мажбурий бўлади.

    Норвегияда 31 октябрдан барча чет эллик ишчилар ўн кунлик карантинни ўташи шарт. Одамлар уйларида меҳмондорчилик қилмоқчи бўлса, беш кишидан ортиқ одам тўпланиши мумкин эмас. Йирик тадбирлар иштирокчилари сони эса 50 нафаргача қисқартирилди.

    Швейцарияда ҳукумат чеклов чораларини кучайтирди. 29 октябрдан мамлакатда тунги клублар ёпилди. Бар ва ресторанлар 23:00 гача ишлайди. 50 кишидан ортиқ одам иштирокида оммавий тадбирлар (спорт ва маданий) ўтказиш тақиқланади, оилавий ўтиришлар иштирокчилари сони эса ўн киши билан чекланган. Швейцария Россияни мамлакатларнинг «карантинли» рўйхатидан чиқарди, аммо у ерда туризм мақсадида саёҳат қилиш ҳамон тақиқ остида қолмоқда. Рўйхатда Андорра, Арманистон, Бельгия ва Чехия, шунингдек, Франциянинг баъзи ҳудудлари қолди.

    Польшада спорт марказлари, кафе ва ресторанлар, шунингдек, барча маданият муассасалари ишлашдан тўхтади. Юқори синфлар масофавий таълимга ўтказилди. Беш кишидан ортиқ одам битта гуруҳ бўлиб йиғилиши мумкин эмас. Ҳукумат Янги йилдаги оммавий сайилларни ҳам бекор қилди. Варшава, Познань, Гданьск, Гдинда сайиллардан воз кечилди.

    Германия ҳукумати 2 ноябрдан янги карантин жорий қилишга келишиб олди. Камида бир ой муддатга ресторан ва барлар ёпилади, улар фақат таомларни уйга олиб кетиш учун ишлаши мумкин. Фитнес-клублар, бассейнлар, тату-салонлар, косметика ва массаж студиялари, кино, театр ва концерт майдонлари ҳам ёпилади. Яқин бир ой мобайнида футбол бундеслигасининг барча мусобақалари томошабинларсиз ўтказилади. Баҳордаги карантиндан фарқли ўлароқ, болалар боғчалари, мактаблар, сартарошхона ва дўконлар очиқ қолади, аммо улар санитария қоидаларига риоя қилиши керак.

    Болгарияда кўчаларда ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди. Аммо касалланганлар билан алоқада бўлганлар учун мажбурий карантин икки ҳафтадан ўн кунгача қисқартирилди.

    Латвияда ёпиқ биноларда ўн кишидан ортиқ, очиқ ҳавода эса 100 кишидан зиёд бўлиб тўпланиш тақиқланди. Барча жамоат жойларида ниқоб тақиш керак. Йил охиригача барча ОТМларда ўқиш масофадан бўлади.

    Литвада ноябрь охиригача тўлиқ карантин жорий қилинди. У ерда умумий овқатланиш жойлари, тунги клублар ва казинолар бошқа ишламайди. Дўконлар, савдо марказлари ва бозорлар битта харидорни камида 10 м² майдон билан таъминлай олсагина, ишлашда давом этиши мумкин. Ярмарка, кўнгилочар ва спорт тадбирлари бекор қилинди. Томошабинсиз ўтказиладиган баъзи спорт тадбирлари бундан мустасно.

    Исроилда янги карантин чоралари сентябрдаёқ жорий қилинганди, аммо бир ой ўтиб, улар бекор қилина бошлади. Ёпиқ бинода ўн кишигача, очиқ ҳавода 20 кишигача тўпланиш мумкин бўлди. Боғчалар қайта очилмоқда, боғлар ва пляжлар яна ишламоқда, кафе ва ресторанлар таомларни уйга олиб кетиш учун ишламоқда, уйдан 1 километрдан ортиқ узоқлашиш мумкин.

    Буюк Британияда карантин қайта тикланди. Дўконлар, кўнгилочар марказлар ва тренажёр заллари, театрлар, музейлар, гўзаллик салонлари ёпилди. Ресторан ва паблар уйга олиб кетиш ва етказиб бериш режимида ишламоқда. Меҳмонхоналар ва ётоқхоналарга иш бўйича саёҳат қилаётганларни қабул қилиш рухсат этилган. Уйдан иш, ўқиш, энг зарур нарсаларни сотиб олиш, спорт билан шуғулланиш ёки ибодатга бориш учун чиқиш мумкин.

    Ирландия Евроиттифоқда биринчи бўлиб локдаунни қайта тиклади. Уйдан кўпи билан 5 километрга узоқлашиш мумкин, акс ҳолда 500 евро жарима солинади. Худди шундай жазо ниқоб тақмаганлик учун ҳам амал қилади. Уйда зиёфат уюштирганлик учун 1 минг евро жарима тўлаш мумкин. Умумий овқатланиш жойлари фақат уйга олиб кетиш режимида ишлайди.

    Словения ҳукумати комендантлик соатини жорий қилди. 21 октябрдан 21:00 дан 6:00 гача кўчада юриш тақиқланади. Ҳар қандай тадбирлар (шу жумладан, диний) тақиқланди. Словенияликлар кўпи билан олти киши бўлиб тўпланиши мумкин. Шунингдек, маҳаллий ҳукумат барча аҳоли пунктларида кириш ва чиқишни тақиқлади.

    Италияда комендантлик соати амал қилмоқда. 22:00 дан 5:00 гача уйдан чиқиш мумкин эмас. Фақат ишга бориш учун, узрли сабаб билан ёки соғлиғи юзасидан уйдан чиқиш мумкин, аммо бунинг учун махсус ҳужжатни расмийлаштириш керак. Шунингдек, ҳукумат барча музейларни ёпди, савдо марказларига эса дам олиш кунлари ва байрамларда ишлашни тақиқлади. Мактаб ўқувчилари ва талабалардан масофадан ўқишга ўтказилди.

    Испания ҳукумати октябрь охирида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий қилинди, ҳудудлар ўртасидаги чегаралар ёпилди. Олти кишидан ортиқ одамнинг бир гуруҳ бўлиб тўпланиши мумкин эмас. Бунгача Мадриддаги бар ва ресторанлар 22:00 гача ишлаши мумкин эди. Каталонияда бар ва ресторанларнинг барчаси ёпилди, улар фақат уйга олиб кетиш учун ишлайди. Фитнес-клуб ва концерт майдонлари ишлаши мумкин, аммо ташрифчилар сони ярмидан ошмаслиги керак.

    Нидерландияда музей, театр, казино, кинотеатр, кутубхона, кўнгилочар боғлар ёпилди. Ҳукумат тўлиқ локдаун киритишга тўғри келишини истисно қилмаяпти, шунда комендантлик соати киритилади ва мактаблар ёпилади.

    Доминика Республикасида ҳукумат фавқулодда ҳолат режимини узайтирди, у ерда комендантлик соати амал қилмоқда. Дўконлар ва жамоат транспорти қисқартирилган режим бўйича ишлай бошлади.

    Аргентинада карантин 20 март куни жорий қилинган. Ўшандан буён у бир неча марта узайтирилди. Октябрь ўрталарида ҳукумат ички авиаташувларни, шунингдек, автобус қатновини қайта тиклади. Аммо транспортдан фойдаланиш учун махсус рухсатнома керак. Шунингдек, йўловчилар махсус мобил дастурга уланиши керак.

    Бразилиянинг кўпчилик штатларида чекловлар ҳамон мавжуд, аммо уларга риоя қилмай қўйилган. Масалан, Рио-де-Жанейрода пляжларда қорайиш тақиқланган, аммо соҳил дам олувчиларга тўла.

    Австралияда чекловларни сусайтира бошлашди. 100 кун давом этган локдаундан кейин Мелбурн аҳолиси энди уйдан 25 км.га узоқлашиши мумкин. Кўчада спорт билан шуғулланишга қўйилган икки соатлик чеклов бекор қилинди. Паб ва ресторанлар эса ҳали очилгани йўқ: улар яна икки ҳафта ишламайди.

    Мозамбик ҳукумати мамлакатни туристлар учун очмоқда. Ноябрь бошидан виза бериш қайта тикланди. Мамлакатга кириш учун саёҳатчилар коронавирус тести натижасини тақдим этиши ёки уни топшириши, ё бўлмаса, ўн кун яккаланиб ўтириши керак. Ниқоб тақиш, қўл ювиш ва ижтимоий масофаланиш, мамлакат президенти сўзларига кўра, кучда қолмоқда.

    Таиландда беш кишидан ортиқ одамнинг гуруҳ бўлиб тўпланиши тақиқланади. Бу Бангкокдаги катта кўламли норозилик акцияларидан кейин юз берди, аммо ҳукумат янги чекловларни айнан коронавирусга қарши кураш чоралари деб изоҳлади.

    Хитойда ҳукумат Пекинга кирувчилар сонини чеклашга қарор қилди. Улар кунига 500 кишидан ошмаслиги керак.

    Японияда эса чекловлар сусайтирилди. Мамлакатга октябрь бошидан ўқиш ёки узоқ муддатли яшаш ҳуқуқи бўлганлар учиб келиши мумкин бўлди. Шунингдек, ҳукумат Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича қўшни мамлакатлар учун чекловларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Ноябрдан японияликлар Хитой, Австралия, Янги Зеландия, Сингапур ва бошқа мамлакатларга уча олиши мумкин.

    06.11.2020, 18:46   Изоҳ (0)   88692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурияда содир бўлган авария оқибатида бутун мамлакат электрсиз қолди

    06.11.2020, 16:47

    Россияда биринчи марта сутка давомида COVID-19 аниқланганлар сони 20 минг кишидан ошди

    06.11.2020, 16:10

    Байден АҚШ президентига айланса, Трамп Twitter’даги аккаунтидан айрилиши мумкин

    06.11.2020, 15:23

    АҚШда сайловлар фонида яна 100 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

    06.11.2020, 14:46

    АҚШнинг йирик телеканаллари Трамп сайловлардаги фирибгарликлар ҳақида гапираётганида унинг нутқини узиб қўйди (видео)

    06.11.2020, 14:10

    АP: Трамп коронавирус энг кўп тарқалган округларда етакчилик қилмоқда

    06.11.2020, 13:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.