«Барселона» собиқ бош мураббийи Кике Сетьен ва жамоа сардори Лионель Месси ўртасида Ла Лига доирасида июнь ойидаги «Сельта»га қарши (2:2) кечган учрашувдан сўнг келишмовчилик юзага келгани маълум бўлди.
Mundo Deportivo’нинг хабар қилишича, ўйиндан кейин бир қатор футболчилар мутахассиснинг ўйин давомида амалга оширган тактик ўзгаришларидан норози бўлган. Сетьен Мессининг эътирозига қуйидагича жавоб қайтарган: «Сенга бирор нима ёқмаётган бўлса, эшик анави томонда».
Январь ойида «Барселона» бош мураббийлигига тайинланган Сетьен август ойида Чемпионлар Лигаси доирасидаги баҳсда «Бавария»дан учралган 2:8 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилганди.
Мавзуга доир: Кике Сетьен: «Мессини бошқариш жуда қийин»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)