Мадриднинг «Реал» клуби Европа Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида «Интер»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 21 нафар футболчини киритди. Учрашувда ҳимоячилар Начо Фернандес, Даниэль Карвахаль ва Альваро Одриосола, ярим ҳимоячи Мартин Эдегор жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олмайди.
Шунингдек, ҳимоячи Эдер Милитао коронавирусга топширган тести ижобий чиққани сабаб учрашувда қатнаша олмайди.
Аввалроқ жароҳати олгани айтилган Лукас Васкес қайдномадан ўрин олди.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе.
Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Рафаэл Варан, Марсело, Ферлан Менди, Серхио Сантос.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско.
Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Лука Йович, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)