«Рома» клуби ва Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Франческо Тоттида коронавирус аниқланди, дея хабар қилмоқда Sky Sport Italia.
Таъкидланишича, Тотти ўзида касалликнинг бир нечта аломатларини сезгач тест топширган. 44 ёшли собиқ футболчида тана ҳарорати ошган ва холсизлик кузатилган. Тоттининг коронавирусга топширган тести ижобий хулоса берган.
Эслатиб ўтамиз, «Рома» сардорининг отаси Энцо Тотти октябрь ойида коронавирус оқибатида вафот этганди.
Тотти «Рома» тарбияланувчиси бўлиб, 1992—2017 йиллар мобайнида клуб тизимида фаолият юритган. Тотти «бўрилар» сафида 785 ўйин ўтказиб, 307 гол ва 139 та голли узатма муаллифига айланган. Шунингдек, Франческо Италия терма жамоаси сафида 2006 йили Жаҳон Чемпионига айланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)