Футбол бўйича Coca-Cola Суперлигасининг сўнгги тўрт тур ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилмайди. Бу ҳақида Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев маълум қилди.
Мутасаддининг маълум қилишича, ПФЛ Суперлиганинг барча 14 та клуби бош мураббийлари билан боғланиб чиққан. Улардан ўнта клуб бош мураббийлари мухлислик факторидан келиб чиқиб, уй-сафар тизимида мусобақани якунлашга рози бўлган. Шу сабаб Суперлиганинг 23—26-тур ўйинлари уй-сафар тизимида давом эттирилади.
ПФЛ яқин орада тўлиқ тақвимни эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги эпидемиологик шароит туфайли август ойида Суперлига биринчи даврасининг сўнгги тўртта тури марказлашган ҳолда Тошкент шаҳридаги нейтрал майдонларда ўтказилганди. Ўша вақтда ПФЛ иккинчи даврининг сўнгги тур ўйинлари нейтрал майдонларда ўтказилиши масаласини кўриб чиқишини маълум қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)