Футбол бўйича Евро—2020 мусобақаси фақат Россия ҳудудида бўлиб ўтиши мумкин, дея хабар қилмоқда Le Parisien.
Манбада таъкидланишича, марказий Европада коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий тус олгач, УЕФА мазкур вариантни кўриб чиқмоқда. Ташкилотдагилар ҳозирги каби шароитда мусобақани бир нечта мамлакатда ўтказишнинг иложи йўқлигини тушуниб турибди, шу сабаб Россия варианти жиддий кўриб чиқилмоқда.
УЕФА ҳозирча бу маълумотларни тасдиқламаган ва мусобақа мезбонлиги тақдири вақтга боғлиқ масала эканини маълум қилган.
Россия 2020 йилнинг баҳорида ҳам эпидемиологик ҳолат беқарорлигига қарамасдан Евро—2020 мусобақасини ўзида ўтказишга тайёр эканини маълум қилганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)