• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ангрен ва Хоразмдаги шакар заводлари оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

    Ангрен ва Хоразмдаги шакар заводлари оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлангани ҳақида хабар берилганди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ушбу ҳолат бўйича ўтказилган ўрганиш давомида «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» масъулияти чекланган жамиятларида ишчи ходимлар жамият ташаббуси билан оммавий равишда ишдан бўшатилмаганлиги, шунингдек, коронавирус пандемияси сабабли иш фаолиятини вақтинчалик тўхтатгани, ҳозирги кунда заводни ишга тушириш чоралари кўрилаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

    Мавзуга доир: Ангрен шакар заводида 150 нафар ходим ишдан бўшатилгани маълум қилинди. Уларнинг сони яна ортиши мумкин

    Фото: «PV.uz»

    Фото: «PV.uz»

    Қайд этилишича, «Хоразм шакар» масъулияти чекланган жамиятида 1081 нафар ишчи билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 418 нафар ишчи ходимлар корхона ўз иш фаолиятини қайта тиклагунга қадар таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб келаётганлиги, фақатгина ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб мурожаат қилган ходимлар ишдан бўшатилганлиги маълум бўлган.

    «Ангрен шакар» масъулияти чекланган жамиятида эса ҳозирги кунда 550 нафар ходим бўлиб, 2020 йилнинг июнь ойидан октябрь ойига қадар жами 170 нафар ходим билан тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномалари бекор қилинган.

    Шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ барча харажатлар ўз вақтида тўлаб берилган. Карантин чекловлари ўрнатилганлиги корхонанинг шакар олди-сотдисига жиддий зарар етказганлиги сабабли жамият фаолиятини 2020 йил июнь ойида тўхтатилиши муносабати билан корхона ходимларининг хоҳишига биноан меҳнат таътиллари ва ўз ҳисобидан таътиллар берилган. 2020 йилнинг сентябрь–октябрь ойлари учун эса ходимларга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаб берилган.

    Меҳнат кодексининг 102-моддасида иш берувчи камида 2 ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман бандликка кўмаклашиш марказларига «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» масъулияти чекланган жамияти ишчилари оммавий равишда ишдан бўшатилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаган.

    Ўрганиш натижаларига кўра, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳолатларнитп олдини олиш мақсадида «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» масъулияти чекланган жамияти ишчиларига меҳнат таътилларини ва иш ҳақларини меҳнат қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда ва ўз вақтида бериш, ходимларни ишдан бўшатишда Меҳнат кодекси талабларига қатъий риоя қилиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июль ўрталарида Ўзбекистоннинг иккита энг йирик шакар заводи — «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» хом ашё етишмовчилиги сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйганди. «Gazeta.uz» маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт қилувчилар билан рақобат сабабли қийинчиликларга дуч келаётганини ёзганди.

    «Ангрен шакар» бош директори Рустам Акбархўжаев ва «Хоразм шакар» бош директори Умиджон Комиловнинг қўшма баёнотида эса янги хом ашё партияси келгунга қадар ускуналарни профилактик тозалаш ишлари олиб борилаётганини таъкидлаганди.

    Маълумот учун, «Ангрен шакар» кунига 1000 тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга, аммо яқин вақтгача ишлаб чиқариш ҳажми 500-600 тоннани ташкил этган ҳамда савдо бир неча тоннагача тушган.

    02.11.2020, 07:41   Изоҳ (0)   20737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йилги пахта мавсумида қанча мансабдор жазолангани маълум бўлди

    02.11.2020, 07:12

    Бразилия президенти пандемия яқинда тугашини айтди

    02.11.2020, 06:58

    Мактаб даврида гувоҳномасини йўқотган қашқадарёлик қиз 24 ёшида ҳужжатини қайта тиклашга эришди

    02.11.2020, 06:13

    Ўзбекистондаги мактабларда 2021/2022-ўқув йилидан жисмоний тарбия дарси ҳафтада 2 соатдан ўтилади

    02.11.2020, 05:41

    Бухорода Lacetti йўловчисининг чўнтагидан гиёҳванд модда топилди

    02.11.2020, 04:48

    Андижонда ЙПХ ходими мол ўғрисини қўлга туширди

    02.11.2020, 04:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.