Лондоннинг «Челси» клуби дарвозабони Эдуард Менди Англия Премьер Лигасида эътиборга молик натижа қайд этди.
«Челси» АПЛнинг 7-турида меҳмонда «Бёрнли»ни мағлубиятга учратди (3:0). Менди эса мазкур учрашувда ўзининг кетма-кет бешинчи «қуруқ» ўйинини ўтказди. Уларнинг 3 таси айнан Премьер Лига ўйинларига тўғри келади.
Gracenote хабарига кўра, Менди «Челси» тарихида АПЛнинг дастлабки учта ўйинида ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган учинчи дарвозабонга айланган. Бунгача бундай натижага фақат Нил Салливан ва Петр Чех эришганди.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» Менди трансферини 24 сентябрь куни эълон қилганди. Лондонликларга футболчининг трансфери 24+6 миллион еврога тушгани айтилганди.
Изоҳ (0)