«Барселона» собиқ бош мураббийи Кике Сетьен Лионель Месси билан бирга ишлаш жараёни ҳақида гапирди.
Мессини бошқариш жуда қийин, аммо мен ким эдимки, буни ўзгартиришга ҳаракат қилсам? Бу ишни мураккаблаштирадиган яна бир нарса бор, аммо бу кўплаб спортчиларга хосдир. Уларнинг характерини олдиндан айтиб бўлмайди, кўпинча сиз умуман кутмаган нарсаларни кўрасиз.Эслатиб ўтамиз, Сетьен «Барселона»ни 2020 йилнинг январь ойида қабул қилиб, Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсуми чорак финалидаги «Бавария»га қарши ўйиндан (2:8) сўнг истеъфога чиқарилганди.Месси барча замонларнинг энг яхши ўйинчиси. Ажойиб деб аташ мумкин бўлган кўплаб футболчилар бўлган, аммо узоқ вақт давомида ҳеч ким бундай ажойиб ўйин намойиш эта олмайди.
Умуман олганда, Лео жудаям вазмин инсон, аммо у ҳар доим сизни кўришингиз керак бўлган нарсаларни кўришга мажбур қилади. У жуда кам гапиради.
Кике Сетьен, «Барселона» собиқ бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)