«Барселона» Испания чемпионатининг 8-турида «Алавес» билан дуранг ўйнади (1:1) ва 6 та ўйин ўтказган ҳолда (жамоа иштирокидаги 2 та ўйин қолдирилган) 8 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Gracenote’нинг ёзишича, «Барселона» Ла Лигада сўнгги 18 йил ичидаги энг ёмон стартни намойиш этган. Жамоа биринчиликнинг 2002/2003 йилги мавсумидан бери илк бор 6 ўйиндан кейин 8 очко тўплаган. Ўшанда жамоани Луи ван Гал бошқарарди.
«Кўк-анорранглилар» кейинги турда ўз майдонида «Бетис» билан куч синашади.
Изоҳ (0)