• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Аёллар ‘биздан гўнг ҳиди келади’ деяпти». Сенатор вилоятлардаги газсизлик ва таппи ёқишга мажбур одамлар ҳақида гапирди

    30 октябрда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида табиий газ қувурлари тизимининг ҳолати ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Йиғилишда «Ҳудудгазтаъминот» компанияси тасарруфида республика бўйича жами 89172,1 километрлик газ қувурлари мавжудлиги, ушбу газ қувурларининг 20 525,3 километр қисми 10 йилгача, 25 729,2 километр қисми 10-25 йилгача, 42 917,5 километр қисми эса 25-30 йиллар ва ундан ортиқ муддат фойдаланиб келинаётгани таъкидланди.

    Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Толибжон Мадумаров компания раҳбариятига газ қувурлари нима сабабдан 25-30 йил давомида алмаштирилмагани юзасидан савол билан мурожаат қилди.

    «30 йил давомида нима иш қилдик? Газ учун тўланган пуллар қани? Қанча одам газ учун тўлов қилмоқда, Мажбурий ижро бюроси муддатида тўлов қилмаганлардан пул ундирилишини таъминламоқда, машиналар мусодара қилиняпти, қарзлар ундириляпти. Ўша пуллар қаерда?», — деган сенатор.

    Шунингдек, йиғилишда 766,4 километрли газ қувурлари ўз вақтида алмаштирилмаганлиги сабабли мукаммал таъмирталаб, яъни тўлиқ янгилаш ҳолатига келиб қолгани маълум қилинган. Ушбу қувурларни зудлик билан алмаштириш чоралари кўрилмаган тақдирда, табиий газ исрофгарчилиги кундан кун ортиб бориши, турли авариялар ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкинлиги айтилган.

    Қолаверса, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ тасарруфидаги 16 757,6 километрли ер ости пўлат газ қувурларини электро-кимёвий ҳимоя учун фақатгина 1305 та электркимё ҳимоялаш воситалари ишлатилаётгани, ушбу воситаларни лойиҳа асосида тахминан ҳар 2-3 километрга ишлатилиши ҳисобга олинса, ер ости пўлат газ қувурларининг бор йўғи 2610 километр қисми, яъни 16 фоизи электро-кимёвий ҳимояланган, дейилади Сенат ахборот хизматининг хабарида.

    «Энг ачинарлиси, 25-30 йиллик газ қувурларини алмаштириш имкони бўлмаётган пайтда фойдаланувга яроқли бўлган газ қувурларини асраш чоралари кўрилмаган», – дейилган хабарда.

    Шу билан бирга, бугунги кунда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ тасарруфидаги газ ростлаш пунктларининг сони 80 334 тани ташкил этиши, улардан 40 мингга яқини 20-30 йилдан ортиқ муддат фойдаланиб келинаётгани билдирилган. Ушбу газ ростлаш пунктларига хизмат кўрсатувчи чилангарларнинг штат жадвали қисқартирилиши натижасида газ ростлаш пунктларига ўз вақтида техник хизматлар кўрсатилмаслиги танқид қилинди.

    Сенат берган маълумотларга кўра, фойдаланишдаги аксарият магистрал газ қувурларининг техник ва маънан эскирганлиги, уларнинг диагностикаси ва техник соз ҳолатда сақлаш ишларини лозим даражада олиб борилмаётганлиги натижасида авария содир бўлиш эҳтимоли жуда юқори бўлишига қарамасдан, захира қувурлар билан таъминлаш режаси ҳам тўлиқ бажарилмаган.

    Толибжон Мадумаров газ ва электр таъминоти борасида муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида аҳолини хабардор қилиш лозимлигини таъкидлаган.

    Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида уйини иситиш учун тезак ёқаётган аёл билан учрашгани ҳақида гапирган.

    «Катта ёшли аёл: ‘Менга яқинроқ келиб, ҳидлаб кўринг. Биз аёллардан гўнг ҳиди келади. Тезак ёқамиз. Истаган уйга кириб кўришингиз мумкин’. Минглаб одамлар билан учрашувлар ўтказганмиз. Қувурлар бор. Аввал газ таъминоти ҳам бўлган, ҳозир йўқ», — деган сенатор «Менинг юртим» телеканалида эфирга берилган лавҳада.

    Сенаторнинг айтишича, ҳудудларда газ йўқлиги ҳақида парламент сўровига «Ҳудудгазтаъминот» томонидан газ баллонларда суюлтирилган газ етказиб бериш имкони борлиги ҳақида маълум қилинади.

    Шунингдек, сенатор 2020 йил январь – февраль ойларида Ўрта Чирчиқ туманидан ҳар бир оилага ойига 20 килограмм сиқилган газ етказиб берилиши керак бўлган. Аммо ҳар бир оилага 12,2 килограмм газ етказиб берилган.

    «Ҳудудгазтаъминот» раисининг биринчи ўринбосари Абдусамат Саидвалиев камчиликларнинг бартараф қилиниши ҳақида ваъда берган.

    «Бугун бизни ҳам мамлакат ресурсларини асраб-авайлаш масаласи хавотирга солмоқда, бироқ бу борада тегишли чоралар кўрамиз. Ҳар бир хонадон муаммоларини ўрганиб, юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф эта оламиз деб ўйлайман», — деган у.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда суюлтирилган газ баллонлари онлайн назоратга олинади

    Аввал Андижон ва Самарқанд вилоятларидаги мактабгача таълим ташкилотлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик чоғида тарбиячи аёллар томонидан сифатсиз кўмирдан қўлбола брикет (таппи) тайёрлаётган жараёни акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлган, Мактабгача таълим вазирлиги кўмирдан таппи тайёрлаётган боғча тарбиячилари ҳақидаги хабарга муносабат билдирганди.

    Шунингдек, Тошкентдаги тадбиркорлар газ таъминоти органи ходимларидан 1 ноябрдан бошлаб газ узатилиши ўчириб қўйилиши тўғрисида огоҳлантириш олаётгани хабар қилинганди. Ундан аввал Тошкент ва бошқа вилоятларда автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига (АГҚШ) газ етказиб бериш жадвалига вақтинча чекловлар киритилиши режалаштирилгани маълум бўлган.

    Октябрь ойида Россиянинг «Газпром» компанияси 2020 йилдан буён камида июнь охирига қадар Ўзбекистондан табиий газ сотиб олмагани маълум бўлган. Аввалроқ бошқа бир компания — «Лукойл» Ўзбекистонда газ қазиб олишни қисқартирганди. Иккала ҳолатга ҳам Хитой томонидан талабнинг кам бўлаётгани сабаб бўлган. Шу сабабли «Лукойл» 5 миллиард метр куб газни Ўзбекистоннинг ички бозорига йўналтирган.

    01.11.2020, 20:15   Изоҳ (0)   48493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода 69 ёшли фуқаро йўловчи поезди уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

    01.11.2020, 19:32

    Наманганда Норин дарёси кўприги фойдаланишга топширилди. Кўприк орқали ҳаракатланиш бундан 6 ой аввал тўхтатилганди

    01.11.2020, 18:16

    Ўзбекистонда январь—сентябрь ойларида банклар орқали 248,5 трлн сўм айланди

    01.11.2020, 17:32

    Мактабгача таълим вазирлиги кўмирдан таппи тайёрлаётган боғча тарбиячилари ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    01.11.2020, 14:34

    Сирдарё ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори, подполковник Жавлон Тошбоев вафот этди

    01.11.2020, 13:17

    Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги масжидда ёнғин содир бўлди

    01.11.2020, 10:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.