• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактабгача таълим вазирлиги кўмирдан таппи тайёрлаётган боғча тарбиячилари ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    Андижон ва Самарқанд вилоятларидаги мактабгача таълим ташкилотлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик чоғида тарбиячи аёллар томонидан сифатсиз кўмирдан қўлбола брикет (таппи) тайёрлаётган жараёни акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлганди. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, ушбу масалага Мактабгача таълим вазирлиги ойдинлик киритди.

    Фото: Telegram / Давлетовуз

    Фото: Telegram / Давлетовуз

    «Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 30-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлган. Ушбу муассасага 11 тонна кўмир келтирилган. Ана шу кўмирнинг 400−500 килограми майдаланган, сифатсиз кўмир шаклида бўлган ва шу сабабли ходимлар томонидан брикет тайёрланган. Мактабгача таълим муассасаси директори кўмирни увол қилмаслик мақсадида муассаса ходималари ўз ихтиёрлари билан қўлбола брикетларни ясагани маълум бўлди», — деган Мактабгача таълим вазири ўринбосари Шодиёр Маматқулов «Мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, сифатли кўмир билан таъминлашдаги муаммолар» мавзусида 31 октябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида.

    Маълумот ўрнида, вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан «Ўзбеккўмир» АЖнинг Самарқанд кўмир етказиб берувчи филиалидан 964 миллион сўмга 894 тонна кўмир ҳамда 1686 тонна кўмир брикет харид қилинган.

    Андижон вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, жойларга чиқиб ўрганиш жараёнида эса бундай ҳолат қайси туманда ва қайси мактабгача таълим муассасасида содир бўлгани аниқланмаган.

    Андижон вилоятидаги мактабгача таълим муассасалари учун 2020−2021 йил куз-қиш мавсуми учун жами 19,989 тонна кўмир ва брикет маҳсулотларини етказиб бериш кўзда тутилган. Шундан 5771 тонна кўмир ҳамда 14,718 тонна кўмир-брикет ёқилғиси олиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар ушбу кўрсаткичнинг 74 фоизи бажарилган.

    Фарғона, Наманган, Сурхондарё, Бухоро, Андижон вилоятларидаги мактабгача таълим муассасаларида сифатсиз кўмирни қайтариб бериш ҳолатлари ва улар бўйича далолатномалар тузилгани ҳақида маълум қилинди. Далолатномаларга кўра, «Ўзбеккўмир» АЖ билан ҳамкорликда сифатсиз кўмир сифатли кўмир маҳсулотларига алмаштириб берилган.

    «Kun.uz»нинг ёзишича, «Ўзбеккўмир» АЖ бош геологи Эркин Жўраев кўмирлар сифатли бўлса, нега жойларга етказилганда сифати ўзгариб қолаётганига изоҳ берган.

    «Ангрен кўмир конига тегишли бўлган қўнғир кўмири қаттиқлик даражаси бўйича 4-шкалада, бу жудаям юмшоқ. Кўмир сифатига таъсир қилувчи омиллардан биринчиси бу – қуёш ҳамда қор, ёмғирнинг таъсири ва бугунги кунда кўмирни сақлаш тартиби бўляпти. Биз кўмир конидан юкланган маҳсулотни кўмир жамланмасига элтамиз, у ердан лабораториядан ўтказилади ва шу тариқа ҳар бир вагондаги маҳсулотга сифат гувоҳномаси берилади. Сифат гувоҳномасида кўмирнинг маркаси, ўлчами, намлиги ҳамда калорияси тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинади. Ҳамда биздан жойларга ўша марка, ўша сифатдаги кўмир чиқиб кетади.

    Кўмирнинг сифати яхши. Сифатсиз дейилаётган кўмир бу — майдаланган кўмир. Уни лабораторияда текширсангиз, сифатли бўлиб чиқади. Кўмир истеъмолчининг қўлига етиб боргунича бир неча босқичдан ўтгани боис майдаланиб кетяпти ва сифатсиз кўринишга келяпти.

    «Аслида биздан, ‘Ўзбеккўмир’ АЖдан, Ангрен кўмир конидан чиқаётган кўмир маҳсулоти ГОСТ талабларига жавоб беряпти», — деган у.

    У масаланинг ечими ҳақида ҳам гапирган. «Бирдан-бир йўли — жойларга етказилган кўмирдан сифатли брикет ишлаб чиқарилиб, етказилса, мақсадга мувофиқ бўлади», — дед таъкидлаган Эркин Жўраев.

    «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари Эркин Якубов эса сифатсиз кўмирлар учун ким жавобгарлигига аниқлик киритди.

    «Кўмирни омбордан олган пайтда муассаса раҳбарларига маҳсулотнинг сертификати берилади. Ўша сертификат бўйича олиш лозим. Агар сифатсиз бўлса, олмаслик керак. Чунки брикетлар ишлаб чиқарилгандан кейин уч-тўрт кун қуритилиши лозим.Агар брикетни олиб кетишни истамаса, биз бошқа кўмир билан таъминлаймиз. Бу бўйича раҳбариятдан топшириқ олганмиз. Брикетни керакли меъёргача намлигини пасайтириб, кейин беришимиз керак. Олиб кетадиган одам ҳам шундан кейин (брикет қуритилганидан кейин) олиб кетиши керак», — деган у.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмининг пасайиши фонида бюджет ташкилотларининг кўмирга бўлган талаби ошди
    •  Шаҳрисабзда кўмир омбори мудири 30 млн сўмлик кўмир маҳсулотларини талон-торож қилгани аниқланди

    01.11.2020, 14:34   Изоҳ (0)   22260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарё ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори, подполковник Жавлон Тошбоев вафот этди

    01.11.2020, 13:17

    Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги масжидда ёнғин содир бўлди

    01.11.2020, 10:24

    Японияда ишлаш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига Тошкентда тил ва касб ўргатилади

    01.11.2020, 09:03

    «Коронавирус белгилари бор болалар 20 кун, белгисизлар 14 кун давомида юқумли бўлади» — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

    01.11.2020, 08:12

    Наманганда ҳоким маслаҳатчилари ва ахборот хизматлари раҳбарларига хизмат автомобиллари топширилди

    01.11.2020, 07:52

    Ўзбекистонда 1 ноябрдан дизель ёқилғиси арзонлаштирилади

    01.11.2020, 07:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда кадастр паспортларини бериш муддатлари узайтирилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 10:33

    Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақид...

    Реклама | 4 июн, 10:38

    Рейтинг ҳайратда қолдиради: 2025 йилдаги энг чиройли турк актёрларининг топ-10 талиги

    Кино | 4 июн, 10:21

    Трампга доим номаълум рақамлардан қўнғироқ келади, у эса ҳар сафар жавоб беради — ОАВ

    Дунё | 4 июн, 10:18

    Элдор Шомуродов: “Ўйин услубим Гасперинининг талабларига жавоб беради”

    Спорт | 4 июн, 10:09

    Telegram каналларга хабар юбориш имкониятини қўшди

    Дунё | 4 июн, 10:03

    АҚШ пўлат ва алюминий учун божни 50 фоизгача оширди

    Дунё | 4 июн, 09:52

    “Гарри Поттер” сериалидаги ёш актёрлар учун суратга олиш пайтида таълим оладиган махсус мактаб қурилади

    Лайфстайл | 4 июн, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.