Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Porsche компанияси Дубайдаги 829 метрли Бурж-Халифа осмонўпар биносини улкан рақамли реклама баннерига айлантирди. 33 минг квадрат метр жойда фирма Taycan электромобиллари савдоси бошланиши тақдимотини ўтказган, деб хабар беради Motor.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Дунёдаги энг баланд бинони рақамли реклама баннерига айлантириш учун Porsche муҳандислари миллиондан ортиқ ёруғлик диод лампаларидан фойдаланган. Барча элементлар ягона тизимга бирлаштирилиб, мутахассислар олдиндан тайёрланган видеоларни Бурж-Халифа фасадида намойиш этган.

Тақдимот экраннинг пирпирашидан бошланган ва қўққисдан бино бир неча сонияга «ўчиб қолган». Шундан сўнг Бурж-Халифага «яшин уриб», осмонўпар бино аккумулятор батареялари каби қувватлана бошлаган. Бино фасадидаги навбатдаги картинадан «Ҳар қандай Porsche’нинг қалби бор» ёзуви пайдо бўлган. Ундан кейин бино компаниянинг бир нечта моделларини, жумладан, 356, 911, 918 Spaydr ва 919 Hybrid’лар тақдимотини ўтказган.

Тақдимот «Porsche қалбига эга илк тўлиқ электрли спорт автомобилига тайёр туринг» ёзуви билан якунланган. Маълум бўлишича, мазкур ёруғлик шоу Taycan 3S, Turbo ва Turbo S электромобилларининг БААдаги савдоси бошланишига бағишланган. Реклама кампаниясининг якунида Бурж-Халифа Porsche’нинг улкан логотипига айланган.

Маълумот учун, Taycan оиласига кирувчи энг кучли модификацияга Turbo S модели эга бўлиб, унга 93,4 киловатт-соат сиғимли аккумулятор батареяси ва иккита электромотор ўрнатилган. Улар биргаликда 751 от кучини тақдим этишга қодир. Электрокупе соатига 100 километр тезликка 2,8 сонияда эриша олади, максимал тезлиги — 260 км/соат.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди