Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро Х.Б. икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ундирилиши белгиланган алимент ўрнига намунавий уй совға қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

МИБ Андижон вилоят бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2020 йил 11 августдаги ижро ҳужжатига асосан Жалақудуқ туманида яшовчи қарздор Х.Б.дан ундирувчи Б.М. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

Шу кунгача фуқаро Х.Б. алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб келган. Куни кеча ушбу фуқаро алимент тўловларидан қарзи мавжуд бўлмаса-да, собиқ турмуш ўртоғи Б.М. билан келишган ҳолда икки нафар фарзандининг келажаги учун фарзандларининг вояга етгунига қадар тўланадиган алимент пуллари эвазига туманнинг Ойим шаҳарчасида жойлашган намунавий хонадонлардан бирини олиб берган. Уй калитини МИБ туман бўлими ходимлари иштирокида топширган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)