Нидерландиянинг Херенвен шаҳри раҳбарияти футбол бўйича миллий чемпионат вақтида саратонга қарши курашни ноодатий усулда қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бу ҳақда Херенвен сайтига таяниб, «Korrespodent.net» хабар берди.
Эммен клуби билан ўтказиладиган учрашув олдидан Херенвен стадиони трибунасига 15 мингта пахмоқ айиқчалар ўтқизиб чиқилган. Ушбу ўйинчоқлар болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда саратонга қарши кураш рамзи ҳисобланади.
https://twitter.com/NOSsport/status/1320094271140204546
https://twitter.com/scHeerenveen/status/1320086306916077572
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида «Боруссия М» стадионига мухлислар ўрнига уларнинг суратлари акс этган 12 минг манекен жойлаштирилганди.
Изоҳ (0)