Ҳиндистонда ўрдак ўз полапонларини инига бостириб келган илондан ҳимоя қилиш мақсадида жонини қурбон қилди. Паррандалар билан содир бўлган видеога Storypick нашри эътибор қаратган.
Ҳиндистон ўрмон полицияси офицери Судҳа Рамен ўзининг Twitter’даги саҳифасига содир бўлган воқеанинг видеосини жойлаштирган. Ролик ўрдак ва унинг полапонлари яшаётган ўрага илоннинг судралиб келаётгани билан бошланади.
Йиртқич рептилиянинг судралиб келаётганини кўрган ўрдак қанотларини қаттиқ қоқиб, ўрадан полапонларини чиқариб юборган. Натижада жўжаларга ҳеч қандай шикаст етмаган. Аммо она ўрдак омон қолмаган. Видео илон она ўрдакни бўғаётгани билан якунланган.
Видео Twitter’даги кўплаб фойдаланувчиларни ҳайратга солган. «Кўнгилни оғритадиган. Ҳеч нима, мутлақо ҳеч нима она меҳрига тенг кела олмайди», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. «Воқеадан кўзим ёшга тўлди. Ҳар бир ота-она бундан таъсирланиши ва илҳомланиши керак… Полапонлар учун энди ҳаёт олдингидек бўлмайди… Сониялар ичида ўзгариб кетди», — дейди бошқа бир фойдаланувчи.
Айримлар видеони тасвирга олган инсон ўрдакни қутқариб қолиши керак эди, деб ёзмоқда. «Сураткаш она ўрдак ва унинг болаларини қутқариб қолиши мумкин эди… Машҳурликка бўлган шафқатсиз иштиёқ. Ёқимсиз видео», — дейилади изоҳлардан бирида.
Видео айнан қаерда ва қачон суратга олингани маълум эмас.
Мавзуга доир: Ирландияда оққуш хўжайинининг кўз ўнгида итни ўлдирди
Изоҳ (0)