• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳафта ичида. Қорабоғ можароси ва Араб-Исроил муносабатларидаги янгиликлар. «Мен Трамп исмли йигитга овоз бердим»

    Баҳсларга бой ўтган октябрь ойининг тўртинчи ҳафтаси ҳам ниҳоясига етди. Анъанага мувофиқ, ҳафтанинг энг муҳим воқеалари дайжестини тақдим этамиз.

    Қорабоғ можароси

    27 сентябрдан буён давом этаётган Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятидаги қуролли ҳаракатлар натижасида ҳафта бошида президент Илҳом Алиев ҳудуддаги 13 та қишлоқнинг қайтариб олинганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, гап Жаброил туманидаги Султонли, Амирворли, Машанли, Ҳасанли, Аликейхонли, Қумлоқ, Гажили, Геярчинвейсалли, Ниёзқуллар, Кечал Маммедли, Шаҳвелли, Ҳожи Исмоил, Исагли қишлоқлари ҳақида кетмоқда. Шунингдек, ҳафта бошида ҳарбий тўқнашувлар давомида Арманистон томони ўзининг 729 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини маълум қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Икки давлат раҳбари ҳам муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга рози эканини ТАСС нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Арманистон бош вазири «ТАСС» нашрига берган интервьюсида маълум қилишича, у Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокараларга тайёр. Унинг фикрича, учрашувни Москвада Россия воситачилигида ўтказиш мумкин.

    «Ҳар доим Тоғли Қорабоғ масаласи фақат тинч йўл билан ҳал қилиниши кераклиги ҳақида гапирганимизни аллақачон айтгандим. Бундай натижага эришиш учун мен барча зарур чораларни кўришга тайёрман. Шу жумладан, сафар қилишга, учрашишга, гаплашишга. Бироқ барчамиз тушунишимиз керакки, қарор ўзаро келишувга, бир томоннинг капитуляция қилинишига эмас, балки ўзаро келишувга асосланиши керак. Афсуски, бу нуқтаи назардан Озарбайжон бунга рози эмас», — дея таъкидлаган Пашинян.

    Унинг сўзларига кўра, Тоғли Қорабоғдаги вазият минтақа чегараларидан чиқмоқда ва Россия у ерда антитеррористик кампания бошлаш учун барча асосга эга. Ўз навбатида, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам «ТАСС»га берган интервьюсида Боку вакиллари Москвада Арманистон томони билан музокара ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. «Биз қарама-қаршиликка чек қўйиш ва муаммони ҳал қилиш учун Москвада ҳам, бошқа ҳар қандай жойда ҳам учрашишга тайёрмиз», — деган Илҳом Алиев.

    Унинг таъкидлашича, ташқи ишлар вазирлари учрашувини ўтказиш таклифи келиб тушганда Озарбайжон томони дарҳол розилик берди. Эслатиб ўтамиз, Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатишга икки марта келишди, бироқ икки сафар ҳам келишув бир неча соатга етмай барбод бўлди. Орадан бир неча кун ўтиб, Арманистон бош вазири мамлакат аҳолисига қилган мурожаатида халқни қўлга қурол олиб, ватанни ҳимоя қилишга чақирди.

    «Асосий мақсадимиз охиригача курашиш ва халқимиз манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Бугун Озарбайжон эгаллаб турган позиция биринчи навбатда қўлга қурол олиш ва ватанни ҳимоя қилишни тақозо этмоқда», — дея Пашинян сўзларини келтирган Спутник Арманистон.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Мамлакат бош вазири Қорабоғдагилар Степанакертга қайтиши ва маҳаллий армия сафига қўшилиши лозимлигини қўшимча қилди. Шунингдек, Пашинян маҳаллий бошқарув органлари, давлат бошқаруви органлари, партиялар ва жамоат ташкилотларини Бош штаб раҳбарлигидаги кўнгиллилар гуруҳларини ташкил қилишга чақирди.

    Қорабоғдаги озар-арман можароси давом этмоқда.

    Араб-Исроил муносабатларидаги илиқлашув

    БАА ортидан дипломатик алоқалар ўрнатган иккинчи давлат Баҳрайн бўлди. Ҳафта бошида икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилгани эълон қилинди. The Times of Israel хабарига кўра, дипломатик алоқаларни ўрнатиш ҳақидаги битимни имзолаш маросими Баҳрайн пойтахти Манамада бўлиб ўтди. Бундан ташқари, томонлар ҳамжиҳатлик тўғрисида меморандумларни имзолади.

    Манамага Исроил делегациясидан ташқари, АҚШ вакиллари ҳам келди — ушбу битимга АҚШ ҳамкорлигида эришилди. Ҳужжатга Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхунинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Меир Бен-Шаббат ҳамда Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид Ал-Заяний имзо қўйди.

    Таъкидланишича, иккала томон бир-бирига қарши душманларча ҳаракат қилмасликка ва учинчи мамлакатларнинг адоватли ҳаракатларига қарши ҳаракат қилишга ваъда берди. Ҳужжатда қўшимча қилинишича, иккала томон ҳам «Исроил-Фаластин низосини адолатли, кенг қамровли ва барқарор тарзда тартибга солишга эришиш бўйича ўз ҳаракатларини давом эттиради».

    Баҳрайн қироли Ҳамад бин Иса ал-Халифа маълум қилишича, турли маданиятлар ва динлар ўртасида, айниқса, «халқлари кўплаб низолар ва курашлардан жабр кўрган» ҳудудда, бағрикенглик, тинч-тотув яшаш ва ҳамжиҳатлик қадриятларини мустаҳкамлаш муҳимлигига ишонади.

    Фото: Trend.az

    Фото: Trend.az

    Америка делегациясига раҳбарлик қилган АҚШ молия вазири Стивен Мнучин икки мамлакат ўртасидаги келишувни «минтақадаги барқарорликка, минтақа ва у ердаги мамлакатларда барча фуқаролар учун гуллаб-яшнашга қўйилган муҳим қадам» деб атади. Битим имзолангач Исроил ташқи ишлар вазирлигининг юқори мансабли амалдори Баҳрайн ТИВ раҳбарига Манамада Исроил элчихонасини очиш ҳақида расмий илтимос битилган хатни топширди. Ҳафта ўрталарига келиб эса БАА ҳамда Исроил ўзаро визасиз режим жорий қилишга келишиб олди.

    Бу ҳақдаги келишув БААнинг юқори мансабли шахсларидан иборат делегациянинг Исроил пойтахти Тель-Авив шаҳрига сафари вақтида имзоланди. Маълум қилинишича, келишувни имзолаш маросимида Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху, АҚШ молия вазири Стивен Мнучин ва БААнинг икки нафар вазири иштирок этди. Бирлашган Араб Амирликлари Исроил билан ўзаро визасиз режим ҳақида келишувга эришган биринчи араб мамлакати бўлди.

    Шунингдек, БАА делегациясининг Исроилга ташрифи давомида инвестицияларни ҳимоя қилиш, йўловчи авиақатновлари, фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди. Визасиз режим кучга кириши учун келишувни икки мамлакат ҳам ратификация қилиши, шу жумладан, Исроил парламенти маъқуллаши керак. 23 октябрь куни Исроил билан алоқаларини яхшилаган навбатдаги давлат Судан бўлди. Бунинг ортидан Фаластин мазкур битимни «орқадан берилган зарба», деб атади.

    Бунинг ортидан АҚШ президенти Дональд Трамп Суданни  террорчилик ташкилотларига ҳомийлик қилувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқарди. Исроил айни пайтгача тўртта араб мамлакати — Миср, Иордания, Баҳрайн ва БАА билан муносабатларни яхшилаш ҳақидаги тинчлик келишувига эришган эди.

    Афғонистонда ўзбек тили байрами

    20 октябрь куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбек тили куни давлат миқёсида кенг нишонланди. Унда Афғонистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси ҳам иштирок этди. Афғонистон томонидан тадбирда Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳамда мамлакатнинг олий раҳбарияти иштирок этди.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Маълум қилинишича, тадбир давомида жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган икки мамлакат халқларининг умумий аждодларининг маданий меросини асраб-авайлашга катта эътибор қаратгани учун Ўзбекистон ҳукумати номидан дўст бўлган Афғонистон ҳукумати ва халқига чуқур миннатдорчилик билдирилди.

    Тадбирда Ўзбекистон Президентининг табриги ўқиб эшиттирилди, унда ўзбек ва афғон халқларининг тарихий тараққиёти ягона илмий ва маданий макон ва замонда рўй бергани маданият ва анъаналарнинг яқинлигини сақлаб қолиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасида мустаҳкам дўстона муносабатларнинг шаклланиши учун шарт-шароитлар вужудга келишига имкон бергани алоҳида таъкидланди.

    Тадбирда Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Афғонистон жамоатчилиги аъзолари ҳам сўзга чиқди. Қайд этилишича, Афғонистонда 21 октябрь – расмий жиҳатдан байрам куни – Ўзбек тили куни деб эълон қилинди. Афғонистон Конституциясига мамлакатнинг расмий тилларидан бири сифатида киритилган ўзбек тили Афғонистоннинг 10 вилоятида кенг тарқалган ва йилдан йилга оммалашиб бормоқда. Афғонистонда ўзбек тилида бир нечта теле ва ўнлаб радиоканаллар эфирга узатилади.

    АҚШдаги президент сайлови

    Маълумки, шу йилнинг 3 ноябрь куни АҚШда навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтади. Аммо сайлов бошланмасдан олдин ҳам фуқаролар муддатидан олдин овоз беришмоқда. Жумладан, мамлакатдаги 50 миллион аҳоли аллақачон овоз бериб бўлди. Сайловчиларнинг 35,3 миллиони почта орқали, 15,6 миллиони эса сайлов участкаларига келиб сайловларда қатнашди.

    Сайловчиларнинг умумий сони 150 миллион нафарни ташкил қилувчи АҚШ президентлиги учун сайловларда рўйхатга олинганларнинг тахминан чорак қисми овоз бериб бўлди. Бу АҚШ тарихидаги президентлик сайловларида иштирок этиш борасида янги рекорд. Муддатидан илгари овоз берган фуқаролар сони бўйича Техас етакчилик қилмоқда, у ерда 6,4 миллион аҳоли сайловларда иштирок этди. Калифорния ҳамда Флорида ҳам етакчи штатлар қаторида, мос равишда 5,8 миллион ва 4,8 миллион аҳоли ўз овозини берди.

    Фото: Депоситпҳото

    Фото: Депоситпҳото

    АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам 24 октябрь куни Флорида штатининг Вест-Палм-Бич шаҳрида бўлиб ўтган президентлик сайловларида муддатидан олдин овоз берди. Тўғридан-тўғри трансляция президентнинг сайловолди штабининг YouTube каналида амалга оширилди.

    Трамп сайлов округига рафиқаси Меланиясиз етиб келди. Ниқоб таққан президент оз сонли одамлар ҳамроҳлигида сайлов участкасига кирди. У журналистларни овоз бериш яхши ташкил этилган ва хавфсиз ўтганига ишонтирди.

    «Мен Трамп исмли йигитга овоз бердим», — деди президент.

    Коронаинфо

    Бутун дунёни қамраб олган COVID-19 касаллиги сўнгги кунларда яна барчанинг ташвишига сабаб бўлмоқда. Касалликка чалинганлар сони яна ортиб кетмоқда. Бу, айниқса, Европа Иттифоқи ҳудудини қамраб бормоқда. Бир қатор етакчи давлатлар карантин чораларини кучайтириш ҳақида қарор қабул қилмоқда.

    Мазкур ҳафта давомида касалликка чалинганларнинг умумий сони икки миллионга ошди. Ҳозирга келиб бутун дунёда касалликка чалинганларнинг умумий сони 43 миллиондан ошди. Шундан 31,7 миллион киши тузалган бўлса, 1,1 миллион киши вафот этди. Айни пайтда 10 миллиондан ортиқ бемор даволанмоқда. Энг кўп касаллик ҳолатлари сони бўйича АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия, Испания ва Франция давлатлари етакчилик қилмоқда.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    26.10.2020, 19:46   Изоҳ (0)   85328
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус туфайли одамлар кўпинча ҳид сезмай қолади. Бу узоқ давом этадими? Бундай пайтда нима қилиш керак?

    26.10.2020, 19:34

    Россияда пандемия бошланганидан буён 91 нафар депутат COVID-19’га чалинди. Айни пайтда уларнинг 38 нафари касал

    26.10.2020, 18:33

    Беларусда умуммиллий иш ташлаш бошланди. Унга давлат корхоналари, ОТМлар, дўкон ва кафелар ҳам қўшилди

    26.10.2020, 17:34

    Жо Байден Россияни АҚШ учун асосий хавф деб атади

    26.10.2020, 16:21

    Қирғизистон президенти в.б. Садир Жапаров президентлик сайловида қатнашиш учун истеъфога чиқади

    26.10.2020, 15:46

    Оқ уйда нишонланган Хэллоуин байрами — суратларда

    26.10.2020, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.