Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2020 йил августда Олий Мажлис Сенати қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларини қўллаш жиноятлари содир этилиши юзасидан Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига парламент сўрови юборган эди.

Сенат раиси Танзила Норбоева Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида қийноқлар масаласида тегишли қўмита нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари, балки оммавий ахборот воситалари ва блогерларга ҳам қулоқ тутиши кераклигини билдирган.

Скриншот: UzreportТВ

Скриншот: UzreportТВ
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси хулосаларни нафақат шу идоралардан маълумот олиш орқали, балки оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган, блогерларимиз томонидан хабар берилаётган, одамларнинг фикри асосида ҳам хулосалар қилиш ва тезкор чоралар кўриш керак бўлади. Кутиб ўтириш керак эмас, одамлар ҳозир тезкорлик билан бирпасда хабар беряпти. Бир зумда чиқиб кетяпти ҳозир. Шунга қўмита дарҳол муносабат билдириб бориши керак бўлади.

Танзила Норбоева, Сенат раиси

Норбоева Ўзбекистонда одамларни қийноққа солиш масаласи, айниқса, жазони ижро этиш муассасаларида оғриқли бўлиб келгани, Ўзбекистон айни соҳада охирги 25 йилда қора рўйхатларда бўлганини таъкидлаган.

«Қийноқлардан холи бўлиш масаласидан биз буткул халос бўлдик, дейиш қийин. Мана, ҳаммамиз яқиндагина Андижонда, Чироқчида бўлган воқеаларнинг гувоҳи бўлдик», дейди Норбоева.

Қийноқларга қарши нафақат оқибатидан кейин чора кўрадиган ҳуқуқ-тартибот идоралари, балки кенг жамоатчилик, депутат ва сенаторлар, жойлардаги нодавлат-нотижорат ташкилотлар, ОАВ, фуқаролик жамияти институти вакиллари фаол иштироки талаб қилинишини таъкидлар экан, Норбоева «Журналист ва блогерларимизга миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Биринчи навбатда биз шулардан хабарни эшитамиз», деб қўшимча қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон пойтахтида намойишлар бўлиб ўтмоқда (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж