Коронавирус пандемияси кўпчиликнинг ташқи кўринишига, айниқса, вазнига қўшимча килограммлар қўшди. Шунингдек, карантин Австралиянинг Квинсленд шаҳрида яшовчи лабрадор итига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Бу ҳақда итнинг эгаси Facebook саҳифасида маълум қилди.
Унинг эгаси Шармейннинг айтишича, дўмбоқ ит ўзи учун мўлжалланган махсус эшикдан ўтаётиб унга тиқилиб қолган. Ўзини озод қилмоқчи бўлган ит кейинчалик биратўла бутун эшикни қўпориб олган. Facebook саҳифасига жойлаштирилган лабрадорнинг суратлари тез орада уни машҳур қилиб юборди. Энди эса Шармейн ит учун парҳезни амалга оширмоқчи.
Шунингдек, австралияликнинг айтишича, лабрадорни озғин ва нимжон ҳолда супермаркетдан топиб олган ва уйига олиб келган. «Энди эса уни жуда яхши кўрамиз, баъзида унга бўлган муҳаббатимиз меъёридан ортиб кетади», − дейди Шармейн.
Изоҳ (0)